Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзбектелеком” АК хавфсиз ва фойдали контентга эга «ZiyoNET» тариф режаларини тақдим қилди

2017-03-30 | Технологиялар

30 март куни Тошкент шаҳрида ёшларнинг ва ўсиб келаётган авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга йўналтирилган таълимий ва кўнгилочар ресурслардан фойдаланиш мумкин бўлган махсус «ZiyoNET» тариф режаларининг жорий қилинишига бағишлаб матбуот анжумани ўтказилди.  Матбуот анжумани Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Ўзбектелеком” АК,  Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази ҳамда UZINFOCOM Маркази томонидан ташкил этилди.  
 
Қайд этилганидек, замонавий интернет технологиялари бир қатор фойдали жиҳатлар билан бирга, ёшлар ўртасида ёт ғояларни тарғиб қилиш, миллатлар ўртасидаги келишмовчиликларни келтириб чиқариш, зўравонлик, экстремизм ва бошқа салбий таъсирларни оммалаштириш воситаси сифатида ёш авлод тарбиясига жиддий таъсир ўтказмоқда. Ота-оналар фарзандларини бу каби таъсирлардан ҳимоя қилиш учун уларнинг Интернетдан фойдаланишларини чеклаб қўйишни маъқул кўришади. Натижада, бола Интернет тармоғининг фойдали жиҳатлари, яъни билимларини бойитиш, ўзини қизиқтирган мавзуларда тажриба алмашиш ва маълумотлар олиш, бу йўналишдаги жаҳон ҳамда маҳаллий миқёсидаги сўнгги янгиликлар билан танишиш, шунингдек ўзидаги иқтидорини намойиш этишга хизмат қиладиган таълимий ресурслар,  электрон кутубхоналардан фойдаланиш имкониятидан ҳам маҳрум бўлади.  
 
Ўз навбатида, Интернетнинг фойдали ва салбий таъсирга эга жиҳатларини яхши билган ота-оналар одатда “ота-она назорати”, салбий таъсирга эга ресурсларнинг “қора рўйхати” каби махсус тизимларни жорий қилган ҳолда, фарзандларига Интернет тармоғидан фойдаланишга рухсат берадилар. Аммо бу услуб доим ҳам ўзини оқламайди: биринчидан, бир кунда Интернет тармоғида бир неча мингтагача салбий таъсирли сайтлар ташкил қилинади ва ота-она буларнинг ҳаммасини чекланган сайтлар рўйхатига киритишга улгурмайди?  иккинчидан, бугунги болалар технология нуқтаи назаридан, электрон қурилмалар билан ота-оналарига қараганда яхши “тиллаша” олишади ва ўрнатилган чекловларни четлаб ўтишлари мумкин.  
 
Улғайиб келаётган ёш авлодга Интернет тармоғида қулай, хавфсиз муҳит яратиш, таълим ва билим берувчи ресурслардан ягона нуқтадан фойдаланишларини ташкил қилиш орқали соғликлари ва ривожланишларига салбий таъсир кўрсатувчи ахборот ҳамда кибер-хуружлардан ҳимоя қилиш мақсадида, “Ўзбектелеком” АК томонидан махсус тариф режалари туркуми ва қўшимча хизматлар жорий қилинмоқда. Халқаро тажриба асосида татбиқ қилинаётган тизим хавфдан холи фойдали Интернет ресурсларидан оммавий фойдаланиш имкониятини беради.  
 
Мазкур хизмат ва тарифларни ишлаб чиқишда 2006 йилдан бошлаб таълим муассасалари, ахборот-кутубхона марказлари, илмий, маданий-маърифий марказлар, яъни юридик муассасалар имтиёзли равишда уланиб келган «ZiyoNET» тариф режаси асос қилиб олинган. Матбуот анжуманида “Ўзбектелеком” АК вакиллари энди «ZiyoNET»нинг махсус тариф режаларига жисмоний шахслар ҳам уланишлари мумкинлигини маълум қилишди. Мазкур тариф режалари доирасида фойдаланувчи «ZiyoNET» тармоғидаги Ягона ахборот ресурслари рўйхатига кирган сайтлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Мазкур рўйхатдан илмий-таълимий, маънавий-маърифий ва боланинг этук ва соғлом бўлиб вояга этишига хизмат қиладиган бошқа миллий ва халқаро Интернет саҳифалари ўрин олган. 
 
Ушбу тариф режаларини ишлаб чиқишда унинг нафақат ёшлар учун фойдали, шунингдек кўрсатиладиган хизматларнинг ҳаммабоп – қулай нархда бўлишига ҳам алоҳида урғу қаратилган. «ZiyoNET» тариф режасида Ягона ахборот ресурслари рўйхатига киритилган халқаро ва TAS-IX,  яъни Миллий UZ доменида фаолият кўрсатувчи сайтлардан фойдаланиш мумкин бўлади. «ZiyoNET» тармоғида TAS-IX ҳудудидаги сайтлардан фойдаланиш трафиги чегараланмаган (бундай сайтлардан фойдаланганда ҳисобдан мегабайт сарф қилинмайди).  
 
Матбуот анжуманида Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази ёшлар ўртасида Интернетдан фойдаланиш маданиятини тарғиб қилиш бўйича олиб бораётган фаолиятига тўхталиб ўтди. Хусусан, Марказ мутахассислари томонидан бутунжаҳон Интернет тармоғининг ёш авлод тарбиясига салбий жиҳатлари мунтазам тадқиқ қилиниб, ота-оналарга вояга этмаган фарзандларининг ёшидан келиб чиқиб, Интернет тармоғида уларни ҳимоя қилиш, юзага келиши мумкин бўлган таҳдид ва хавфларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар бериб борилади.  
 
UZINFOCOM Маркази Интернетда ёшларбоп сайтларни, электрон ресурсларни кўпайтириш бўйича лойиҳалари тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, «ZiyoNET» тариф режаси доирасида ишлаб чиқилган Ягона ахборот ресурслари рўйхатининг шакллантирилиш жараёни ҳақида ҳам маълумот берилди. Маълум қилинишича, айни пайтда Ягона ахборот ресурслари реестрига таълим, маданият, спорт, бизнес, тиббиёт йўналишларидаги 3 мингдан зиёд миллий ва халқаро сайтлар киритилган. Қолаверса, “Енг кичик ёшли фойдаланувчилар учун” ҳам махсус сайтлар рўйхати мавжуд. Ушбу рўйхат мунтазам таҳлил ҳамда фойдаланувчилар таклифларига кўра, бойитиб борилади.  
 
UZINFOCOM Маркази фойдаланувчиларни ёшлар учун фойдали ва қизиқарли сайт номларини ушбу рўйхатга қўшиш бўйича таклиф бериш, шунингдек ёшларбоп ресурслар ишлаб чиқишга ҳисса қўшишга чақирадилар. Ёшларбоп сайт яратиш истагида бўлганларга «ZiyoNET» портали лойиҳаси доирасида Марказ бепул амалий ва техник кўмак берилади. «ZiyoNET» тариф режалари туркумининг жорий қилиниши 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг натижасидир. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться