Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан семинар-тренинг

2021-04-17 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 13 апрель санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072 сонли Қарори қабул қилинди.

Маълумот учун: Мазкур хужжатга кўра, фуқароларни бюджет жараёнига янада жалб қилиш мақсадида, жорий йилдан бошлаб ҳар бир ҳудудда биттадан туман ёки шаҳарда бюджетлари тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш бўйича янги тартиб жорий этилмоқда. 2022 йилдан бошлаб эса ушбу тартиб барча туман ва шаҳарларга тадбиқ этилиши режалаштирилган.

Ушбу мақсадларда жорий йилда истисно тариқасида туман (шаҳар)лар бюджетларига республика бюджетидан қўшимча равишда 92,7 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланган бўлса, келгуси йилдан бошлаб эса мазкур маблағлар тегишли туман (шаҳар)лар бюджети параметрларида кўзда тутилиши белгиланмоқда.

Ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини жойларда тегишли туман молия бўлимлари ходимларига етказиш мақсадида Бирлашган миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури (БМТТД), Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджет-солиқ тадқиқотлари институти ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази мутахассислари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинар орқали жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришнинг янги механизмлари, қарор билан белгиланган янги тартиблар тушинтириб ўтилди.

Тадбир савол-жавоб шаклида видеоконференция форматида ташкил этилиб, унда ҳудудий молия бўлинмалари ходимлари Қарор билан татбиқ этилаётган чора-тадбирлар юзасидан батафсил маълумотга эга бўлишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться