Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов тадбиркорларни қабул қилди
2021-04-12 | Иқтисодиёт
Ўрта Чирчиқ тумани "Қумовул" МФЙ да жойлашган вилоят Халқ қабулхонаси ташкил этилган учрашувда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш масалаларига эътибор қаратилди.
Қабулда Ангрен шаҳри, Чиноз, Зангиота, Қибрай, Ўрта Чирчиқ ва Бўка туманида фаолият олиб борувчи 100 нафардан ортиқ тадбиркор иштирок этди ҳамда уларнинг мурожаатлари тингланди.
Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги