Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Европа Иттифоқининг GSP+ махсус тизимига қўшилди

2021-04-09 | Иқтисодиёт

Тошкент, 2021 йил 9 апрель. 2021 йил 10 апрель куни Ўзбекистон учун Европа Иттифоқининг (ЕИ) барқарор ривожланиш ва самарали бошқарув бўйича махсус преференциялар тизими (GSP+) кучга киради.

Ўзбекистон мазкур тизимга Преференциялар бош тизими (GSP) доирасида бенефициар мамлакат сифатида қабул қилинди.

Бу ЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда муҳим босқич бўлиб, томонлар ўртасидаги мулоқотни ҳамда савдо алмашинувини янада чуқурлаштиришга имкон беради. Бу кун ЕИ ва Ўзбекистондаги кўплаб манфаатдор томонлар, жумладан, маҳаллий ҳокимият органлари, ишбилармонлар доиралари ва фуқаролик жамияти ташкилотлари билан шерикликда янги йўлнинг бошланишини англатади.

2021 йил 9 апрель куни "International" меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси, дипломатик корпус ва хусусий сектор вакиллари ҳамда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирокида ўтказилган матбуот анжумани ушбу муҳим воқеага бағишланди.

Матбуот анжуманини очар экан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков “Европа Иттифоқининг Республикамизга GSP+ бенефициар мамлакат мақомини бериш тўғрисидаги қарори Ўзбекистон Республикаси Президентининг раҳбарлиги ва ташаббуси билан давлат бошқаруви ва фуқаролик жамиятининг кучли институтларига эга демократик давлатни шакллантиришга қаратилиб, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг аниқ натижаларини ҳисобга олган ҳолда, қабул қилинган эди.

Ишончим комилки, бу, биринчи навбатда, Европа Иттифоқи мамлакатларидан бўлган инвесторлар ва хусусий сектор вакилларига Ўзбекистонда истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга кучли туртки беради, шунингдек, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи давлатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни диверсификация қилиш ва жадал ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратади”, деб қайд этди.

Матбуот анжумани иштирокчиларини қутлар экан, Европа Иттифоқи делегациясининг Ўзбекистондаги раҳбари, элчи Шарлотта Адриан “Ўзбекистонга нисбатан GSP+ преференциялар тизими, айниқса, мамлакатнинг COVID-19 инқирозидан тикланиш даврида, ғоят ўз вақтида қўлланилмоқда. Бу Ўзбекистонда атроф-муҳит, инсон ва меҳнат ҳуқуқлари ҳамда самарали бошқарув бўйича 27 йирик халқаро конвенцияларни жорий этиш билан боғлиқ ислоҳотларни амалга оширишни давом эттириш учун яхши рағбатдир”, - дея таъкидлади.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А.Саидов, Латвия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Михаил Попковс, Италия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси А.Пинна ва Швеция Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси И.Терсман ҳам сўзга чиқдилар.

GSP+ тизимининг аъзоси сифатида Ўзбекистон GSP қамраб олаётган маҳсулот линияларининг учдан икки қисмига тарифларни тўлиқ бекор қилиш орқали стандарт GSPга нисбатан қўшимча иқтисодий имтиёзларга эга бўлади, бу эса, ўз навбатида, экспорт ҳажмининг ўсишига ва мамлакатга қўшимча инвестициялар жалб қилинишига хизмат қилиши мумкин.

Қўшимча маълумотлар:

Ўзбекистонда GSP доирасидаги имтиёзлардан фойдаланиш даражаси ҳозирги кунда 87% ташкил қилади. Қисқартирилган имтиёзлардан фойдаланаётган маҳсулот сегментлари асосан тўқимачилик ва кийим-кечак, пластмасса маҳсулотлари, шунингдек, мевалар, ёнғоқ ва сабзавотлардир. Бу Ўзбекистон экспорт таркибининг Марказий Осиё қўшниларига қараганда анча хилма-хил эканлигини кўрсатади.

GSP+ тизими матолар, кийим-кечак ва пластик маҳсулотлар каби бир қатор муҳим экспорт товарларига тарифлар бекор қилиниши боис Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги савдони кўпайтириш учун қўшимча имкониятлар тақдим этади. Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи бозорига нисбатан яқинлигига қарамай, савдо салоҳиятидан ҳали тўлиқ фойдаланилаётгани йўқ, чунки Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг экспорт йўналишлари рўйхатида фақат еттинчи ўринда туради.

Лекин GSP+ оддий савдо воситасидан муҳим. GSP+ тизимига қўшилаётганда паст ва ўртача паст даромадли мамлакатлар инсон ҳуқуқлари ва меҳнат ҳуқуқларига, атроф-муҳит ва иқлим муҳофазаси ва сифатли бошқарувга оид 27 асосий халқаро конвенцияларини самарали амалга оширишга мажбуриятини оладилар. GSP Регламенти GSP+ олувчиларининг мажбуриятларини доимий кузатиб боришни назарда тутади.

Ўзбекистоннинг GSP+ бенефициари сифатида қабул қилиниши ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат соҳасидаги ислоҳотларни ва изчил ижобий ривожланишни акс эттиради. Ўзбекистон ҳукумати ишбилармонлик муҳити, суд-ҳуқуқ тизими, хавфсизлик хизматлари, меҳнат шароитлари, маъмурий ҳисобдорлик ва самарадорликни ошириш борасида кўплаб улкан ислоҳотларни бошлаб юборди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться