Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Аҳолини уй-жойлар билан таъминлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижтимоий - иқтисодий аҳамияти” мавзусида очиқ мулоқот

2021-04-20 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 20 апрель куни “Аҳолини уй-жойлар билан таъминлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижтимоий - иқтисодий аҳамияти” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Олий Мажлис Сенати, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги Марказий банки, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, халқ таълими вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъул вакиллари иштирок этишди.

Жорий йилда республикамизда 54 минг оилаларни уй-жой билан таъминлаш учун давлат Ипотека дастури доирасида жами 45 мингта ёки ўтган йилга нисбатан 2 баравар кўп уй қуриш ва аҳолига янги тартибдаги ипотека кредитларини ажратиш режалаштирилган. Бу борада тегишли вазифаларни амалга ошириш юзасидан давлатимиз раҳбари томонидан бир қанча фармонлар ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари белгилаб қўйилган.   

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредит механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5886-сон Фармонига кўра Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даромади юқори бўлмаган ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган аҳоли учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 25 мартда “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилинган. Шунга кўра, Давлат бюджети ҳисобидан субсидиялар тўлаш тизими жорий этилди. Бунда:

- туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари раҳбарлигида субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича Комиссиялар тўлиқ ташкил этилди ва уларнинг фаолияти мувофиқлаштирилди;

- дастлаб Давлат хизматлари агентлиги томонидан яратилган дастурий таъминотга 10 та масъул ташкилотларнинг (шаҳар) туманлардаги қуйи (2100 та) ташкилотларини уланиши таъминланди;

- субсидия тўланиши жараёнида вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олиш юзасидан Молия вазирлиги, Марказий банк ва тижорат банклари билан тизимли иш ташкил этилди ;

- вазирликнинг масъул ходимлари томонидан ҳудудларда (Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё, Жиззах) 10 та масъул ташкилотларнинг (шаҳар) туманлардаги ишчи ходимларига ипотека кредити учун тўланадиган субсидияни кўриб чиқиш юзасидан амалий семинарлар ташкил этилди.

Шунингдек, Молия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги ва вазирликнинг масъул ходимлари томонидан 10 та мутасадди ташкилотларнинг (шаҳар) туманлардаги ишчи ходимларига субсидияни кўриб чиқиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ташкил этилган ижтимоий телеграмм “ПКМ-182 Субсидия” канали (1548 та аъзо) орқали уларнинг саволларига мутахассислар томонидан кунлик маслаҳатлар бериш тизими йўлга қўйилган.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарорининг 7-банди ижроси бўйича вазирликнинг мутахассислари томонидан “Уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни баллар асосида баҳолаш дастурий таъминот тизими” ишлаб чиқилди.

Дастурий таъминот, ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграция қилиш масалалари тўлиқ якунланиб, бугунги кунда аҳолидан ариза қабул қилиш ва уларни баҳолаш тўғридан-тўғри тизим орқали амалга оширилмоқда.

Шунга кўра, фуқаролар давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали йил давомида бир марта мустақил равишда ариза тўлдиради.

Ушбу ариза тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида қуйида келтирилган масъул ташкилотларга, яъни тиббиёт бирлашмаси, ички ишлар бўлими, молия бўлими, давлат солиқ инспекцияси, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши, туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳамда иштирок этувчи тижорат банкларига белгиланган тартибда баҳолаш учун электрон тарзда юборилади.

Юборилган аризаларни масъул ташкилотлар беш иш кунида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини, тақдим этилган ҳужжатлар асосида, ташкилотларда мавжуд маълумотлар базаси билан солиштирган ҳолда ўрганиб чиқаб, комиссияга тақдим этади.

Комиссия икки иш куни мобайнида талабгорларни аниқлаш бўйича тақдим этилган ҳужжатлар ва масъул ташкилотларнинг баҳолаш натижаларини ўрганиб чиқиб, субсидия бериш ёки рад этиш тўғрисида хабарнома беради.

Ҳозирда электрон аризаларнинг 9 584 таси масъул ташкилотлар томонидан ўрганиш жараёнида, 6 142 таси субсидия тайинлаш комиссиясига киритилган, шундан:

- 3 762  таси комиссия томонидан кўриб чиқиш жараёнида;

1 360 та аризалар тегишли мезон талабларига жавоб бермаганлиги сабабли рад этилган;

- 1 020  та ариза бўйича ижобий қарор қабул қилинган.

Ўтган 2020 йилдан жорий этилган бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида уй-жой қурилиши, ипотека кредитлари ажратилиши ва субсидиялар тўланиши механизмларини такомилаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6186-сон Фармони қабул қилинди.

Ушбу Фармонга кўра:

- эндиликда фуқароларга ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал қишлоқ ва шаҳар жойларда бир хил этиб

сотиб олинадиган квартира қийматининг камида 15 фоизи миқдорида, шунингдек уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар учун

Давлат бюджетидан уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида субсидиялар ажратилиши белгиланди;

- 2021 йил учун сотиб олинадиган квартира майдонининг энг кўп меъёри ҳамда шаҳар, қишлоқ жойларда ва Тошкент шаҳрида уй-жойларнинг ҳисобланган қийматлари ўрнатилди;

- якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредитлар ажратиш тартиби республиканинг барча ҳудудларда жорий этилди.

- якка тартибдаги уй-жойлар қуриб битказилгандан сўнг, кейинги ойдан бошлаб, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар учун ипотека кредитлари фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктдан ошган қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади;

- маҳаллий ҳокимликларга ва Қурилиш вазирлигига ер ажратилиши ва қурилишни сифатли олиб борилиши юзасидан аниқ вазифалар юкланди.

Жумладан, Фармонда белгиланганидек, кўп квартирали уй-жойлар Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларнинг қишлоқ жойларида (шаҳарларга ва туман маъмурий марказларга туташ ҳудудларда) қурилади. Бу квартиралар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар, шунингдек хотин-қизлар сотиб олинган уй-жойларга давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартибига мувофиқ жойлаштирилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6186-сон Фармони билан 2021 йил 1 июндан бошлаб ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинади. Бунда:

субсидия олиш учун аризалар йил давомида топширилиши мумкин;

ариза берувчининг ўртача ойлик даромади кам бўлса, яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин;

ариза берувчидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”

ахборот тизими орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиш ман этилади;

ариза топширгандан сўнг, субсидия хабарномаларни бериш муддати

7 кунгача қисқартирилади ва тўлиқ автоматлаштирилади;

субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномалар улар берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.

Фармон билан тасдиқланган мақсадли параметрлар доирасида 2021 йилда янги тартиб доирасида 33 114 та уй-жой учун, жумладан шаҳарларда – 17 354 та квартира, қишлоқларда – 9 260 та квартира ва 6 500 та якка тартибдаги уй-жойлар учун ипотека кредитлари ажратилади.

Шунингдек, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож ва даромади юқори бўлмаган 23 460 нафар фуқарога Давлат бюджетидан 960,4  млрд. сўм субсидия ажратиш белгиланган.

Ҳозирда Молия вазирлиги томонидан янги тартиб доирасида аҳолига ипотека кредитлари ажратиш мақсадида тижорат банкларига 2020–2021 йилларда жами 2 968 млрд. сўм (2020 йилда 1 778 млрд. сўм ва 2021 йилда 1 190 млрд. сўм) ресурслар жойлаштирилди. Ушбу ресурслар ҳисобидан тижорат банклари томонидан 2021 йил 1 апрель ҳолатига аҳолига жами 2 533 млрд. сўмлик (2020 йилда 1 746 млрд. сўм ва 2021 йилда 787 млрд. сўм) ипотека кредитлари берилди.

Ушбу ресурслар ҳисобидан тижорат банклари томонидан 2021 йил 19 апрель ҳолатига 12 138 нафар фуқарога жами 2 638 млрд. сўмлик (2020 йилда 1 747 млрд. сўм ва 2021 йилда 891 млрд. сўм) ипотека кредитлари ажратилди.

2021 йил учун уй-жойнинг ҳисобланган қиймати – қишлоқ жойларида 280,0 млн. сўм, шаҳарларда 364,0 млн. сўм, Тошкент шаҳрида 399,0 млн. сўм, бир қарз олувчига ипотека кредитининг энг кўп миқдори қишлоқ жойларида 238 млн. сўм, шаҳарларда 309,4 млн. сўм, Тошкент шаҳрида 339,1 млн. сўм, дастлабки бадалнинг бир қисми учун субсидияларнинг энг кўп миқдори – қишлоқ жойларида 28,0 млн. сўм, шаҳарларда 36,4 млн. сўм, Тошкент шаҳрида 39,9 млн. сўм қилиб белгилаб берилган эди.  

2020–2021 йилларда шаҳарларда ва қишлоқ жойларда даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга уларнинг ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун 3 750 нафар оилаларга Давлат бюджетидан 126 млрд. сўмлик субсидиялар тўлаб берилди.

Давлат бюджетидан янги тартиб доирасида даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга 2020 йил дастури доирасида 2021 йилда 3 226 та оилалар учун 60 млрд. сўм субсидия тўланган бўлиб, бошланғич бадал учун 14 млрд. сўм, фоиз тўлови учун 46 млрд. сўм маблағлар тўлаб берилган.

Шундан, биргина жорий йилда 583 нафар оилаларга ипотека кредити бошланғич бадалининг бир қисмини қоплаш учун 14 млрд. сўм ва 755 нафар оилаларга ипотека кредити фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун 11 млрд. сўм субсидия маблағлари ажратилди.

Шунингдек, Президент Фармонида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ижтимоий ҳамкорликни янада кучайтириш, компенсация, субсидиялар ва давлат томонидан тақдим этиладиган бошқа имтиёзларни адолатли тақсимлаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш мақсадида ҳудудларда сенаторлар, депутатлар ва жамоат фаоллари иштирокида “Халқпарвар” комиссияларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.

“Халқпарвар” комиссиянинг роли муҳимлигини ҳисобга олиб, Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2021 йил 15 мартдаги КҚ–203-IV-сонли қарори билан уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назорати ўрнатилиб, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги “Халқпарвар” комиссия намунавий таркиби ҳамда намунавий Низоми тасдиқланди.

“Халқпарвар” комиссияларига маҳаллий ҳокимликлар ҳамда масъул давлат идораларининг уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини ажратиш, қурилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар рўйхатини шакллантириш фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда мазкур соҳада бюрократия, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларнинг олдини олишга қаратилган аниқ чораларни амалга оширади.

Шу билан бирга, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликларига “Халқпарвар” комиссияларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйишда халқ депутатлари Кенгашларига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқлар берилган.

“Халқпарвар” комиссиялар фаолиятини ташкил қилиш бўйича қуйидагиларга эътибор қаратилиши мақсадга мувофиқ. 

Жумладан, Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органлари томонидан “Халқпарвар” комиссияларга:

уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида ажратилган субсидиялар тўғрисида маълумотлар;

бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ҳамда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ижара харажатларининг бир қисмини қоплаш учун пул компенсациясини тўлаш тўғрисидаги ахборотларни тақдим этиб борилиши керак.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар, шу жумладан хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун 1 000 та квартира уй-жойларни сотиб олиш ҳамда муҳтож фуқароларни давлат уй-жой фондидаги турар жойларга ижара асосида жойлаштирилиши бўйича маълумотларни комиссияга тақдим этиб боришни ташкил этиши сўралади.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться