Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эркинжон Турдимов тадбиркорлар ва депутатларга мурожаат қилди

2021-04-13 | Иқтисодиёт

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар бўйича маҳаллий Кенгашлари депутатлари ҳамда тадбиркорларга мурожаат қилди.

– Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатида вилоятимизда 69167 та тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатмоқда – деди Э.Турдимов. 

– Уларнинг 37417 таси кичик бизнес субъектлари ва 31750 та якка тартибдаги тадбиркорлардир. Йилнинг биринчи чорагида 7238 та янги субъектлар ташкил этилган бўлса, иккинчи чоракда уларнинг қаторига яна 6600 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти қўшилиши режалаштирилган. Минг афсуски бугунги кунда 2192 та тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатмаяпти. Йилнинг биринчи ярим йиллигида уларга амалий ёрдам кўрсатган ҳолда 30 фоизининг фаолиятини тиклашни мақсад қилганми.

Вилоят ҳокимининг қайд этишича, ҳар душанба куни вилоят сектор раҳбарлари томонидан ўтказилаётган “Тадбиркорлар куни”да йил бошидан буён 346 нафар тадбиркор мурожаат қилган. Улар мурожаатларининг 293 таси ижобий ҳал этилиб, 53 таси юзасидан тушунтириш ва кўрсатмалар берилди.  

Тижорат банклари томонидан биринчи чоракда 29250 тадбиркорга барча манбалар ҳисобидан жами 1 триллион 181 миллиард сўм кредитлар ажратилган.  

 Ҳисобот даврида вилоятда қиймати 580,3 миллиард сўмлик 100 та лойиҳани ишга тушириш, 1 257 та янги иш ўрни яратиш белгиланган бўлса-да, амалда 832,1 миллиард сўмлик 248 та лойиҳа ишга туширилди ва 1808 янги иш ўрни яратилди.  

Э.Турдимов йилнинг дастлабки уч ойида бандлик дастури ижроси, бюджетга тушумлар, “Темир дафтар”даги оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам маълумот бериб, биринчи ярим йилликка мўлжалланган режаларга тўхталди.

 

 Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат)

Манба: ЎзА

Поделиться