Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестиция ва ташқи савдо фаолияти соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

2021-04-13 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 12 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидаги студиядан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида инвестициялар ва ташқи савдо соҳаларидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси қарорларининг шу йилнинг 1-чораги якунлари бўйича ижроси таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда комиссиянинг барча аъзолари, вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари, шунингдек, видеоконференция орқали инвестициялар ва экспорт масалалари бўйича вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари иштирок этди.

Йиғилиш давомида экспорт кўрсаткичларига таъсир этувчи омиллар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва мутасадди раҳбарларга уларни амалга ошириш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди. Хусусан, маҳаллий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқиш ишларига алоҳида эътибор қаратиш топширилди. Тадбиркорлрга кредит ресурсларини ўз вақтида ажратиш масалаларини ҳал этишда тижорат банклари раҳбарларида фаоллик етишмаслиги ҳам алоҳида таъкидланди.

Бундан ташқари, йиғилиш кун тартиби доирасида инвестиция фаолияти масалалари кўриб чиқилди – жорий йил охирига қадар Республикада умумий қиймати 6,5 миллиард долларга тенг 226 та йирик инвестиция лойиҳаси ишга туширилиши ва шунинг ҳисобига 34 минг янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Комиссия раҳбарияти ушбу вазифани амалга оширишнинг ҳозирги ҳолатини ўрганиб, масъул раҳбарларга ишга туширилиши келишилган жадвалдан ортда қолаётган лойиҳалар бўйича ишларни жадаллаштириш учун алоҳида “йўл хариталарини” ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳақида кўрсатма берди. Шунингдек, мазкур лойиҳалар ва тегишли “йўл хариталари”нинг амалга оширилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси  томонидан олиб борилиши маълум қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг ташрифлари чоғида шакллантирилган ҳудудий инвестиция дастурларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йилда ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 8718 инвестиция лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилиши натижасида 201,2 мингта янги иш ўрни яратиш режалаштирилганлиги таъкидланди. Шу билан бирга, жорий йилнинг 1-чорагида 1 374 лойиҳа ишга туширилди ва шунинг ҳисобига 17,2 мингта янги иш ўрни яратилди. Шу ўринда мавжуд бўлган муаммоли масалаларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этиш учун тадбиркорлар ва экспортчилар билан бевосита ўзаро ҳамкорликни жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Йиғилиш якунлари бўйича вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликлар масъул раҳбарларига экспорт кўрсаткичларини яхшилаш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш ва тасдиқланган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ишга тушириш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться