Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ўзбекистонда миллий инновацион тизимни модернизация қилиш» лойиҳаси ўз ишини бошлади

2021-05-19 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 17 май куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб биринчи иш сафари доирасида 14-18 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлган Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Анна Бёрде билан Бош вазир ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров учрашди.

Музокараларда шунингдек, инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, молия вазири Тимур Ишметов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илхом Норқулов, Уй-жой коммунал хизмати кўрсатиш вазири биринчи ўринбосари Сахиб Саифназаров, Марказий банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Ботир Захидов иштирок этдилар.

Учрашув давомида Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан амалга ошириладиган «Ўзбекистонда миллий инновацион тизимни модернизация қилиш» лойиҳаси бўйича молиявий битим имзоланди. Лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон Банки томонидан 50 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратилди. Жаҳон банки томонидан қўллаб-қувватланган янги лойиҳа ҳукуматга бозор иқтисодиёти шароитида ишлашга қодир бўлган миллий инновацион тизимни ривожлантиришга ёрдам беради. Бу илмий ва инновацион маҳсулотлар ва хизматларни илмий-тадқиқот ҳамда тажриба-конструкторлик ишланмалари ва тижоратлаштириш соҳасида давлат, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди.

Лойиҳа давлат илмий-тадқиқот институтлари (ИТИ) ва олий таълим муассасалари (ОТМ) халқаро даражадаги тадқиқотларини олиб боришга ёрдам беради, шунингдек, уларнинг иш натижаларини тижоратлаштиришга имкон беради. ИТИ ва ОТМ илмий ходимлари илмий-тадқиқот ҳамда тажриба-конструкторлик ишланмалари, жумладан, халқаро тадқиқотчилар ва хусусий сектор иштирокида қўшма лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштирадиган грантлар олиш учун ариза топширишлари мумкин.

Бундан ташқари, маҳаллий фирма ва компаниялар бошланғич лойиҳаларга сармоя киритиш учун маҳаллий ва халқаро бозорларда талаб қилинадиган янги ёки мавжуд инновацион маҳсулот ва хизматларни илмий-тадқиқот ҳамда тажриба-конструкторлик ишланмалари соҳасида грант олишлари мумкин. Масалан, улар тиббий, фармацевтика ва биотехнологик маҳсулотлар ва хизматларни ишлаб чиқиш, шунингдек, илм-фан ва технологиянинг бошқа истиқболли йўналишлари бўйича лойиҳани молиялаштириш учун ариза топширишлари мумкин.

Лойиҳа доирасида қатор илмий-тадқиқот институтлари инфратузилмаси ва лабораторияларини модернизация қилиш учун маблағлар ажратилади, Уларнинг рўйхати тегишли ташкилотларнинг эҳтиёжларини ҳар томонлама баҳолашдан сўнг, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться