Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой транспорт коридори салоҳиятни ошириш чоралари ўрганилмоқда

2021-05-18 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Қирғизистон Республикаси Транспорт, архитектура, қурилиш ва коммуникация вазири Гулмира Абдралиева билан учрашди.

Икки мамлакат вазирлари бошчилигидаги делегация вакиллари мамлакатларимиз ўртасида транспорт-коммуникация алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида Ўш – Саритош - Иркештом автомобиль йўли бўйлаб, ўрганиш ва тадқиқот ишларини ўтказишмоқда. Хусусан, делегация аъзолари “Иркештом” чегара божхона постининг иш фаолияти билан яқиндан танишишди.

Шунингдек, Қашғар – Иркештом – Ўш – Андижон – Тошкент  мултимодал транспорт коридори салоҳиятини кенгайтириш, унинг имкониятларидан оқилона ва самарали фойдаланишни ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд муаммолар жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда. Хусусан, Чийирчиқ, Талдиқ, Тонмурун довонлари ва Саритош пункитига ташриф буюрилди.

Учрашув давомида вазирлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича битимлар доирасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Поделиться