Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Давлат-хусусий шериклик асосида ҳудудларда замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида

08.06.2021Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида янгича ёндашув

07.06.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Президентимизнинг техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология соҳаларида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, соҳани халқаро андозаларга мослаштириш, стандартлардан кенг фойдаланиш муҳитини яратиш, мувофиқликни баҳолаш жараёнларига замонавий услубларни жорий қилишга оид имзолаган Қарор ва Фармонлари ижросини таъминлашга қаратилган ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатларини давлат тилига таржима қилиш жараёни давом этмоқда

07.06.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

МҲХС ҳужжатларининг таржима лойиҳаси юзасидан жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш ва таклифлар олиш (feedback) мақсадида МҲХС ҳужжатлари Молия вазирлигининг веб сайтида эълон қилиб борилмоқда.

Душанбеда Ўзбекистон – Тожикистон муносабатларини мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди

07.06.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири С.Муҳриддин билан учрашди.

Кўчма савдо фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш ва савдо автомати орқали чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида

05.06.2021Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

“S&P” халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон суверен кредит рейтинг кутилмасини “салбий”дан “барқарор”га оширди

05.06.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

“S&P” халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон Республикаси бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон рейтинг баҳоси “BB-” даражасида сақлаб қолинди ва рейтинг кутилмаси “салбий”дан “барқарор”га оширилди.

Вазир ўринбосари Бухородаги транспорт тизими муаммоларини ўрганди

04.06.2021СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг ўринбосари Раҳмонбек Усмонов Бухоро вилоятида бўлиб, Вобкент туманида қурилаётган автостанция билан танишди.

Миллий маданий марказлар қўллаб-қувватланди

04.06.2021МаданиятМанба: ЎзА

Миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий алоқаларни кенгайтириш Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида устувор вазифа этиб белгиланган.

Покистон Элчиси билан учрашув

04.06.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Покистон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Саид Али Асад Ғилонийни қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича янги ўсиш нуқталари

04.06.2021СиёсатМанба: ЎзА
Душанбе шаҳрида илк бор “Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича янги ўсиш нуқталари” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Ер соҳасидаги муносабатларни тубдан такомиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

03.06.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 июнь куни ер муносабатларини такомиллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Қозоғистон парламенти Сенатининг Раиси Тошкентга келди

03.06.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Қозоғистон парламенти Сенатининг Раиси Маулен Ашимбаев расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Парламент юқори палатаси маълум қилишича, Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида меҳмонни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги элчиси Дархан Сатибалди кутиб олди.

Вазирининг биринчи ўринбосари Маруфова Гулнора Маҳмудовна Бойсун туманининг “Сайроб” маҳалласида

03.06.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Куни кеча Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Маруфова Гулнора Маҳмудовна Бойсун туманининг  “Сайроб” маҳалласида бўлиб, “маҳаллабай” ишлар ҳолати билан яқиндан танишди.

Европа ташқи ҳаракатлар хизмати бошқарувчи директори ўринбосари билан учрашув тўғрисида

03.06.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 2 июн куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррел билан телефон орқали мулоқот қилди.

Хитой компанияси Фарғонада 700 миллион долларлик қуёш электр станцияси барпо этишни режалаштирмоқда

03.06.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров йирик қуёш электр станциясини барпо этишни режалаштираётган Хитойнинг “Liaoning Lide” компанияси делегациясини қабул қилди.

Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди

02.06.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти маҳаллий кенгаш депутатлари, тадбиркор ва фермерлар, нуронийлар, ёшлар, жамоатчилик фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросига бағишланган пресс-конференция бўлиб ўтди

02.06.2021ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Бир неча асрлар давомида аниқ ва табиий фанлар Ўзбекистон заминида кенг ривожланиб, Ўрта Осиё ҳудуди дунё интеллектуал маркази бўлиб келган. Юртимиз ҳудудида юзага келган биринчи ва иккинчи Ренессанс даври бутун дунё тан оладиган машҳур даҳоларни етиштириб берди.

Ўзбекистон элчиси Қирғизистон адабий жамоатчилиги вакиллари билан учрашди

02.06.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистоннинг Бишкекдаги элчиси Хуршид Мирзоҳидов Қирғиз Республикаси Миллий ёзувчилар уюшмаси вакиллари билан учрашди.