Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Устувор халқаро рейтинг ва индекслар бўйича ҳафталик коллегиал семинар ўтказилди
2021-05-19 | Иқтисодиёт
Мазкур семинарда Жаҳон банки томонидан тақдим этилган “Бизнес юритиш” индексининг 2021 йилги ҳисоботининг шарҳи таҳлилидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир индикатор кесимида ўсиш ёки пасайишнинг кутилаётган нуқталари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида” 2020 йил 2 июндаги ПФ-6003-сон Фармони ва Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши томонидан тасдиқланган ҳафталик коллегиал семинарлари жадвали ҳамда ўқув-тематик режасига мувофиқ жорий йилнинг 18 май куни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги “Бизнес юритиш” ва бошқа халқаро рейтинглар билан ишлаш бошқармаси томонидан “Бизнес юритиш” индекси ва унинг таркибидаги индикаторларга масъул бўлган вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳлили юзасидан видеоконференцалоқа орқали семинар бўлиб ўтди.
Шунингдек, “Бизнес юритиш - 2022” навбатдаги ҳисоботига тайёргарлик кўриш мақсадида Жаҳон банки томонидан тақдим этилган Саволномаларни пухта тўлдириш бўйича Бошқарма томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда Ўзбекистон Ҳукумати номидан “Data update – Doing Business 2022” махсус порталига якуний маълумотларни сифатли тўлдириш юзасидан зарур тавсиялар берилди.
“Бизнес юритиш” индексида Ўзбекистон Республикасининг мавқеини янада ошириш мақсадида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашининг ишчи органлари ҳамда масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ кейинги ишларни олиб бормоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги