Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Венгрия Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда давом этади

2021-05-18 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Венгрия Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Мартон Надь бошчилигидаги Венгрия ҳукумати делегациясини қабул қилди.

Учрашув чоғида Венгрия томони сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб, стратегик характерга эга бўлганини таъкидлади.

Мулоқот давомида асосий мавзуларидан бири сифатида Венгрия тажрибасига асосланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича эксперт ва маслаҳат ёрдам дастури ижросининг амалий жиҳатлари муҳокама этилди. Дастур борасида Венгрия Бош вазири В.Орбаннинг шу йилнинг март ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида келишувга эришилган эди.

Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рағбатлантириш дастурларини биргаликда тайёрлаш бўйича навбатдаги тадбирлар белгиланди. Аниқ амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида маҳаллий ҳокимият органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун Венгрия делегациясининг ушбу ҳудудларга ишчи сафарини ташкил этиш бўйича келишилди.

Ушбу дастур доирасида инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, устувор тармоқларда саноат сиёсатини қайта кўриб чиқиш, солиқ ва божхона маъмурчилиги тизимларини такомиллаштириш, иқтисодий барқарорликни таъминлаш, молия бозорини ривожлантириш ва хусусий секторнинг иқтисодиётдаги ролини ошириш бўйича энг самарали ёндашувлар ишлаб чиқилади. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, шунингдек, аҳолини иш жойлари билан таъминлаш ва бандлигини оширишни амалий қўллаб-қувватлаш, жумладан, ёшлар тадбиркорлигини фаол рағбатлантириш орқали камбағалликни қисқартириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилади.

Венгрия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида Ўзбекистоннинг қатор вазирлик, идора ва тижорат банкларида Венгриянинг энг яхши амалиётлари асосида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни давом эттиришга оид амалий тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Учрашувлар якунида ишлаб чиқилган тавсия ва таклифларни амалда рўёбга чиқариш учун “Йўл харитаси” шакллантирилади.

Маълумот учун: М.Надь банк-молия тизимида ҳамда давлат ва хусусий бошқарув соҳаларида кўп йиллик тажрибага эга бўлган йирик халқаро экспертдир.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться