Жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари МДҲ, Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларининг юқори даража миллий доменларининг маъмур ва регистраторларнинг (рўйхатга олувчилар) “TLDCON-2021” 14-Халқаро конференцияси бўлиб ўтди.
Мазкур конференсия 2008 йилдан анъанавий равишда ўтказилаётган бўлиб, МДҲ минтақасида энг катта ва нуфузли IT тадбирлардан бири ҳисобланади. Жорий йилда “TLDCON-2021” онлайн форматда ўтказилиб, унинг ташкилотчиси сифатида эса
«UZINFOCOM Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ ташаббускорлик қилди. Ягона виртуал майдонда халқаро ташкилотлар ва миллий регистрлар вакилларини, таниқли халқаро техник экспертларни, юқори даражали домен регистрлари ва регистратор компанияларини бирлаштирди.
Конференция дастури ўз ичига олтита асосий йўналишларини (сексияларни) қамраб олиб, унда эксперт ва мутахассислар домен индустриядаги охирги янгилик ва муҳокама қилишди, доменларни тарғиб қилиш, товар белгиларини ҳимоя қилиш ва домен низоларини ҳал қилиш бўйича ўзаро тажриба алмашадилар, интернет муҳитини тартибга келтириш фикрлари билан ўртоқлашиб, янги технологик ишланмаларни тақдим этишди.
Мазкур конференция Зоом платформаси орқали, “TLDCON-2021”
сайтида ҳамда Интернет миллий доменни Мувофиқлаштирувчи марказининг
Youtube каналида жонли эфирга узатилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги