Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фарғона вилоятида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси бўйича семинар ўтказилди

2021-09-21 | Таълим

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида жойлашган Рақамли технологиялар ўқув  марказида  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Фарғона  вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Рақамли технологиялар ўқув маркази раҳбарияти билан ҳамкорликда мактаб ўқувчилари учун “Бир миллион дастурчи” лойиҳасининг тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Вилоятдаги ёшларни замонавий касбга йўналтириш ва уларни келажак касби ҳисобланган IT дастурлаш бўйича сифатли ва бепул онлайн масофавий таълимга жалб этиш мақсадида ўтказилган тақдимотда иштирокчиларга лойиҳанинг мазмун моҳияти, платформадан рўйхатдан ўтиш тартиблари, онлайн ўқув машғулотлари ва видеокурслар, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва соҳадаги сўнгги янгиликлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться