Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазири «Telecom innovations» МЧЖ корхонасининг замонавий маҳсулотлари билан танишди

2021-09-20 | Жамият

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Содиқов Навоий вилоятида жойлашган «Telecom innovations» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан яқиндан танишди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Содиқов Навоий вилоятида жойлашган «Telecom innovations» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан яқиндан танишди.

«Telecom innovations» МЧЖ Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси бўлиб, 2010 йилда Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонасида ташкил этилган. Завод йилига 120 минг та телекоммуникацион ускуналарни ишлаб чиқара олади. Маҳсулотнинг маҳаллийлаштириш даражаси эса 80 фоизгача етказилган. Ҳозирда заводда 85 киши фаолият кўрсатади. Ишчи ходимларнинг 55 фоизи касб-хунар коллежлари битирувчиларини ташкил этади.
 
Ҳозирги кунда корхонада моноблок компютерлар, смартфонлар, айниқса, аҳоли эҳтиёжига кўра электр жиҳозлари, сплитерлар, лед-панеллар, роутерлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Бу эса, келажакда нафақат маҳаллий бозорнинг эҳтиёжларини қондиришга, бундан ташқари экспорт қилинадиган маҳсулотлар сонини янада кўпайишига хизмат қилади.
 
Соҳа раҳбари корхона мутахассислари билан ишлаб чиқариш жараёнларини кенгайтириш, тайёрланаётган маҳсулотлар сифатини ошириш, уларни  маҳаллий ҳамда  ташқи бозорга чиқариш юзасидан суҳбатлашди. Шу билан бирга, корхонада меҳнат қилаётган ёш ходимлар ва уларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться