Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Афсонавий Тошкент халқаро кинофестивали яна ижодкорларни чорламоқда

2021-09-21 | Жамият

Жорий йилнинг 28 сентябрдан 3 октябрь кунлари "Ипак йўли дурдонаси" XIII Тошкент халқаро кинофестивали бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан ташкил этилаётган мазкур кинофестивалнинг тантанали очилиш маросими Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги киносаройда ўтказилади.    

 Аҳамиятли жиҳати шуки, бу йил XIII марта ўтказилаётган Тошкент халқаро кинофестивали Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан "Ипак йўли дурдонаси" номи билан қайта тикланди. Жорий йилдан бошлаб эса ушбу нуфузли тадбир Кинематография агентлиги томонидан ҳар йили мунтазам равишда ўтказилади.  

 Агентлик ахборот хизматига кўра, жорий йилги Тошкент халқаро кинофестивали “Тинчлик, маърифат ва тараққиёт учун”  шиори остида ва "Фестиваллар фестивали" форматида ўташкил этилади. Шунингдек, фестивал доирасида қатор тадбирлар ўтказилиши белгиланган. Ёш киноижодкорлар учун «Кино 5 кунда» танлови ишлаб чиқилган бўлиб, унда дунёнинг 22 мамлакатидан келган ёш режиссёрлар “Буюк ипак йўли” мавзусида қисқа метражли фильмларни суратга олади ҳамда тайёр фильмларни “Янги авлод киноси” фестивали доирасида намойиш қилади.  

 Кинофестиваль доирасида  13 та давлатнинг кино кунлари ўтказилиши ҳам режалаштирилган. 29 сентябрдан бошлаб мамлакатнинг барча кинотеатрларида фильмлар намойиши бошланади. Ҳар бир мамлакат ўз фильмларини Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари бўйлаб намойиш этади.  

Жаҳон киноси кунларида намойиш қилиш учун ҳозирга қадар 150 та фильм тақдим этилган. Уларнинг асосий қисми ўзбек тилидаги субтитрлар билан кўрсатилади.  

 Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг Тошкент филиали очилиши бўлиб ўтади. Бундан ташқари, хорижий кинокомпаниялар  билан ҳамкорлик битимлари имзоланиши, Кинематография агентлиги ва Россия кинокомпаниялари билан ҳамкорликда суратга олинган “Барон-2”, “Қуёш таъми”, “Парининг совғаси” сингари кинофильмлар намойиш қилиниши кутилмоқда.  

 XIII Тошкент халқаро кинофестивалига чет эл мамлакатларидан 150 нафарга яқин машҳур киноижод ташриф буюради. Улар орасида режиссёрлар, актёрлар, продюсерлар, халқаро кинофестиваллар, ташкилотлар, дистрибьютор компанияларининг вакиллари бор. Фестиваль давомида ушбу таниқли режиссёрлар ва актёрлар иштирокида ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, маҳорат дарслари ва брифинглар ташкил этилади.  https://www.youtube.com/watch?v=-ri7RWSfHNQ&t=5s

Манба: ЎзА

Поделиться