Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Наманганда “Маҳорат мактаби, матонат мактаби бу!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди

2021-09-17 | Жамият

Унда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, бой ҳаётий тажрибага эга нуроний отахон-у онахонлар, зиёлилар, Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг ғолиблари ҳамда ёшлар иштирок этишди. Тадбирдан кўзланган мақсад, фидойи ёшлар сафини янада кенгайтириш, уларнинг ҳаётда, жамиятда ўз ўринларини топишларига амалий ёрдам беришдан иборат.

Давлат ва жамият тараққиёти, халқ фаровонлигини таъминлашда соғлиқни сақлаш, илм-фан, таълим-тарбия, маданият ва санъат, айниқса спорт соҳалари муҳим аҳамият касб этиши барчамизга яхши маълум.

Давлатимиз раҳбари томонидан юртимизда жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, ёшларнинг спортда ўз куч ва иқтидорларини намоён этиши учун кенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ва ушбу йўналишда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, наманган вилоятидан Олимпия ўйинларида 10 нафар, Паралимпия ўйинларида эса 4 нафар спортчи иштирок этиб, олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлишди.

Нуфузли спорт мусобақаларида иштирок этган барча спортчилар ҳамда уларнинг устоз-мураббийларига яна бир бор алоҳида миннатдорлик билдирилди.

“Маҳорат мактаби, матонат мактаби бу!”. Халқимизда “Оталар жасорати – ёшларга ибрат” деган пурмаъно ибора бор. Бу бежиз айтилмаган, чунки ота-боболаримиз азалдан ватанпарвар, меҳнатсевар, ҳалол, фидойи инсонларни, комил фарзандларни тарбиялаб, эл хизматига қўшган аҳил ва ҳамжиҳат оилаларни эъзозлаб, бошқаларни улардан ўрнак олишга даъват этиб келганлар”, – деди вилоят раҳбари.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан чемпион спортчилар, уларнинг устозлари ҳамда ота-оналари тақдирланишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться