Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Адлия вазири ўринбосари CrimsonLogic (Сингапур) компанияси вакиллари билан учрашди
2021-09-17 | Сиёсат
Жорий йилнинг 16 сентябрь куни адлия вазири ўринбосари Худаёр Мелиев CrimsonLogic (Сингапур) компанияси вице-президенти Йонг Ви Тан бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Учрашув CrimsonLogic компанияси вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида амалга оширилган бўлиб, унда адлия ва ҳуқуқ соҳасини рақамлаштириш бўйича лойиҳаларга инвестициялар жалб қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
CrimsonLogic компанияси савдони фаоллаштириш, электрон суд тизими, электрон ҳукумат ва ақлли шаҳар каби соҳаларда давлат ва хусусий муассасалар учун рақамли ечимларни ишлаб чиқишга ихтисослашган ташкилотдир. Унинг 20 га яқин хорижий давлатларда ваколатхоналари мавжуд бўлиб, 40 дан ортиқ хорижий давлатлар (Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Тайланд, Қозоғистон ва бошқалар) билан 60 дан ортиқ лойиҳалар доирасида ҳамкорлик олиб боради
Адлия вазирлиги вакиллари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан жорий қилинган ва йўлга қўйилаётган ахборот тизимлари тўғрисида маълумотлар билан ўртоқлашди.
Ўз ўрнида жаноб Йонг Ви Тан CrimsonLogic компаниясининг фаолияти, хорижий мамлакатлар билан ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган инвестиция лойиҳалари тўғрисида маълумотлар тақдим этди.
Конструктив руҳда ўтган учрашувда томонлар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича батафсил маълумотлар олишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги