Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мамлакатнинг келажакдаги режаларини ишлаб чиқиш учун аҳолини рўйхатга олиш муҳим

2021-09-20 | Жамият

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА), Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси билан ҳамкорликда мамлакатимиз аҳолисини рўйхатга олиш масалаларини ОАВда ёритиш бўйича журналист ва блоггерлар учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Тренингда аҳолини рўйхатга олишда иштирок этишнинг аҳамияти ва масалалари тўғрисида маълумот берилди.Статистика давлат қўмитасининг вакили Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари ва синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири тўғрисида айтиб ўтди.

Аҳолини рўйхатга олиш, бу – давлат миқёсида амалга ошириладиган ишдир. Дунё миқёсида мамлакатларда мунтазам равишда амалга оширилиб келинмоқда.

Манбаларда келтирилишича, Ўзбекистон ҳудудида 1926, 1939, 1959, 1970, 1979-йилларда  ва сўнги марта 1989 йилда аҳолини рўйхатга олиш ишлари амалга оширилган. Мустақилликдан сўнг республикамизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири биринчи марта 2023 йилда бўлиб ўтади ва ҳар 10 йилда амалга оширилади. Шунингдек, синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жорий йил 1 ноябрдан 25 ноябргача 4 та ҳудудда, Андижон вилоятининг Хўжаобод, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида ва Тошкент шаҳрининг Янгиобод туманларида ўтказилиши маълум қилинди.

Республикамизда демографик жараёнларнинг ҳолатини ўрганишда мамлакат ҳудудида ўтказиладиган аҳоли рўйхати маълумотлари муҳим аҳамият касб этиб, унда мавжуд оилалар сони, аҳоли сони, ёши ва жинси, этник таркиби, туғилиш, ўлим каби демографик жараёнлар ҳақида маълумотларни  тўплашга ёрдам беради. Бу маълумотлар ижтимоий ҳимоя, инвестиция, уй-жой, соғлиқни сақлаш, маданият, туризм, таълим, йўл қурилиши ва инфратузилма каби манзилли дастурларни тайёрлаш ва амалга оширишга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бошқарма бошлиғи Қ.Бердиқуловниг   сўзларига кўра, аҳолини рўйхатга олиш жараёнида мамлакатда истиқомат қилаётган барча Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатга олинади. Рўйхат бланкаларини интернет орқали, стационар рўйхатга олиш участкасида ёки рўйхатга олувчилар фуқароларнинг яшаш манзилига борган ҳолларда тўлдириш мумкин. Бланкаларни тўлдиришда ҳеч қандай паспорт ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмайди. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнида фуқаролардан олинган барча маълумотлар махфий бўлиб, фақат статистика органлари томонидан йиғма ҳолда фойдаланиши айтиб ўтилди.  

Шунингдек, семинар-тренинг давомида Журналистларни қайта тайёрлаш марказининг медиа-тренери Наргис Қосимова, иштирокчиларга интерактив тарзда аҳолини рўйхатга олиш бўйича тайёрланадиган материаллардаги асосий тушунчалар бўйича ва фактчекинг асослари тўғрисида маълумотларни улашди. 

 

Манба: ЎзА

Поделиться