Жорий йилнинг 17 сентябрьда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Арманистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Арам Григорян билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Халқаро ҳамкорлик ва протокол хизмати департаменти директори Шуҳрат Маткаримов, департаментнинг масъул ходимлари, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни таҳлил қилиш ва прогноз қилиш бошқармаси бошлиғи Эркин Мажидов иштирок этди.
Муҳокама қилинган асосий мавзулар икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларига бағишланди. Элчига Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, давлат корхоналарини трансформатсия қилиш ва хусусийлаштириш, рақамли иқтисодиёт, инноватсиялар ва бошқалар амалга ошаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.
А. Григорян Ўзбекистон Республикаси ва Арманистон Республикаси ўртасида ҳукуматлараро комиссиясининг биринчи йиғилишини ташкил этиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди. Хусусан, бўлиб ўтадиган йиғилишда кун тартибига бир қатор масалаларни, яъни транспорт, қишлоқ хўжалиги соҳасида, айрим тармоқларда қўшма корхоналар ташкил этиш, Тошкент ва Ереван шаҳарларида савдо уйларини очиш каби масалалар бўйича таклифлар киритди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги