Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

2021-09-20 | Иқтисодиёт

Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков видеоконференция шаклида халқаро ҳамкорликнинг долзарб масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Унинг кун тартиби Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) раислиги билан боғлиқ вазифалар ва бўлажак юқори даражадаги ташрифларга тайёргарлик кўриш масалаларини қамраб олди.

Йиғилишда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, маҳаллий ҳокимликлар ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этди.

Давлат раҳбари томонидан Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги билан боғлиқ барча тадбирларга пухта тайёргарлик кўришни бошлаш вазифаси қўйилганлиги таъкидланди. Шу муносабат билан, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошида махсус штаб ташкил қилиниб, унга вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва бошқа ташкилотларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари жалб этилади.

Масъул раҳбарларга Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида режалаштирилган тадбирларни амалий мазмун билан тўлдириш юзасидан таклифлар киритиш топширилди. Таклифлар асосида тегишли “Йўл харитаси” ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

2022 йил сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган ШҲТ саммитига тайёргарликнинг бориши ҳақидаги ҳисоботлар тингланди. Вазирлик ва идоралар раҳбарларига мавжуд масалаларни ҳал этиш юзасидан тезкор чора-тадбирлар кўриш ва қилинган ишлар юзасидан штабга мунтазам равишда ҳисоботлар тақдим этиб бориш топширилди.

Инвестициялар, савдо, транспорт ва логистика соҳаларида йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутган ҳолда бўлажак саммит доирасида ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштиришга қаратилган қўшимча тадбирларни ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, йиғилиш давомида кутилаётган олий даражадаги ташрифларни юқори савияда ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Вазифаларига аниқ инвестиция лойиҳалари, савдо шартномалари, қўшма бизнес-форумлар ва тармоқ кўргазмаларини ўтказиш масалаларидан иборат иқтисодий кун тартибини шакллантириш кирадиган ишчи гуруҳларни ташкил этиш топширилди.

Учрашув якунида мутасадди раҳбарларга ҳамкор мамлакатлар иқтисодиётини чуқур таҳлил қилиш, шунингдек, тегишли ишчи гуруҳларига инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифларни тақдим этиш вазифаси берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться