Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жамият
Февраль ойида Россиядан Ўзбекистонга 2 та махсус йўловчи поезди қатнови амалга оширилади! 16.02.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигиРоссия давлатидаги юртдошларимизга мамлакатимизга келишлари учун қулайлик яратиш мақсадида жорий йил февраль ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Волжский – Тошкент” йўналишида 483-сонли махсус йўловчи поездининг икки маротаба қатнови амалга оширилади. |
Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши бўйича навбатдаги тадбирлар муҳокама қилинди 16.02.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиЎзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) Бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди. |
Терма жамоамиз Тел-Авив «Катта Дубулға» турнирига жўнаб кетди 16.02.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси17-19 февраль кунлари Тел-Авив шаҳрида «Катта Дубулға» туркумига кирувчи, умумий мукофот жамғармаси 154 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада асосан ёш дзюдочилар билан қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси Исроил давлатига жўнаб кетди. |
Қорақалпоғистон илмий салоҳияти кучаймоқда 16.02.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги2019-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикасидан 27 нафар ёш олим етакчи хорижий илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юборилган. |
15.02.2022Экология Бугун, 15 феврал санасида “Ўзбекгидроенерго” АЖ ва Корея Республикасининг сув лойиҳаларини амалга оширувчи йирик “K-Water” корпорацияси ўртасида мамлакатимизда янги қурилиши режалаштирилган Хўжакент гидротўплаш стансияси (GAES) лойиҳасини ҳамкорликда амалга ошириш юзасидан икки томонлама музокаралар ўтказилди. |
ТДТУ олимлари тижоратлаштириш учун тайёр лойиҳалар тақдимотини ўтказмоқдалар 15.02.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигиИнновацион ривожланиш вазирлиги биносида Тошкент давлат техника университети олимлари томонидан яратилган инновацион ишланмалар кўргазмаси ўз ишини бошлади. Тижоратлаштириш мақсадида тақдим этилган ишланмаларнинг умумий сони 50 тага яқин бўлиб, уларнинг аксарияти университетнинг ёш олимлари томонидан яратилган. |
Электрон ҳукуматни ривожлантиришда Эстония Республикасининг тажрибаси ўрганилмоқда 14.02.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигиАхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Рақамли Ўзбекистон салоҳиятини оширишга кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос бошчилигидаги делегация электрон ҳукуматни ишлаб чиқиш ва жорий этиш тажрибаси билан танишиш мақсадида Эстония Республикасига ташриф буюрди. |
Инновацион ривожланиш вазири фуқароларни қабул қилди 14.02.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигиИнновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов фуқаролар қабулини ўтказиб, 7 нафар фуқаронинг муаммоли масалаларини тинглади. Масалаларнинг аксарияти вазирлик томонидан эълон қилинаётган танловларда иштирок этиш, лойиҳаларни тижоратлаштиришни йўлга қўйиш, ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида вазирлик билан ҳамкорлик ўрнатиш ва бошқа масалалар билан боғлиқ бўлди. |
“Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари учун Тошкент телеминорасига саёҳат уюштирилди 14.02.2022ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигиПойтахтимиздаги 30-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари учун Тошкент телеминорасига саёҳат ташкил этилди. |
Юртимизда 25 минг гeктар мeвали боғ ва 50 минг гeктар токзор плантацияси барпо этилади 14.02.2022ИқтисодиётМанба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги "Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. |
“Давлат аудити” электрон дастурий комплекси ишга туширилди 14.02.2022ЖамиятМанба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги “Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан Ҳисоб палатасининг “Давлат аудити” дастурий комплекси ишга туширилди. |
Европа Тараққиёт ва Тикланиш Банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди 14.02.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигиАхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Европа Тараққиёт ва Тикланиш Банки вакиллари билан учрашув ўтказди. |
14.02.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 февралдаги 53-сонли қарорига мувофиқ, Раҳимов Шоҳруҳ Ҳамидович Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори этиб тайинланди. |
Иннновацион ривожланиш вазирининг Тошкент вилоятига ташрифи 14.02.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигиИнновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Тошкент вилоятига хизмат сафари билан ташриф буюрди. Россия Федерацияси Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСИС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалида бўлиб, олимлар, педагог-ўқитувчилар, талабалар билан учрашди. |
Инновацион ривожланиш вазири Туркия элчиси билан учрашди 11.02.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигиИнновацион ривожланиш вазирлигида Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар ва вазир Иброҳим Абдураҳмонов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. |
Шавкат Мирзиёев: Ҳамма ҳаракатларимиз тагида инсон қадрини улуғлаш мақсади бор 10.02.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиПрезидент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги 59 мактаб-интернатни бориб кўрди. |
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан учрашув 10.02.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги2022 йилнинг 10 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, Элчи Пер фон Арксни қабул қилди. |
Йўлларда қулайлик ва хавфсизликни ошириш бўйича кўрсатмалар берилди 10.02.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиДавлатимиз раҳбари Самарқанд шаҳрининг Бўстонсарой ва Рудакий кўчалари кесишмасида қурилган туннелни бориб кўрди. |
Ўзбекистон ва Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни оширади 10.02.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиЎзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Туркия Республикаси қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли билан учрашув ўтказди. |