Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Февраль ойида Россиядан Ўзбекистонга 2 та махсус йўловчи поезди қатнови амалга оширилади!
2022-02-16 | Жамият
Россия давлатидаги юртдошларимизга мамлакатимизга келишлари учун қулайлик яратиш мақсадида жорий йил февраль ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Волжский – Тошкент” йўналишида 483-сонли махсус йўловчи поездининг икки маротаба қатнови амалга оширилади.
Ушбу поездлар 2022 йил 18 ва 25 февраль кунлари соат 20:50 да “Волжский” темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.
Мазкур поездга фақат бир томонга, яъни “Волжский-Тошкент” йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган.
Россиядаги юртдошларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги