Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзбекгидроенерго” АЖ ва Корея Республикасининг “K-Water” корпорацияси ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди

2022-02-15 | Экология

Бугун, 15 феврал санасида “Ўзбекгидроенерго” АЖ ва Корея Республикасининг сув лойиҳаларини амалга оширувчи йирик “K-Water” корпорацияси ўртасида мамлакатимизда янги қурилиши режалаштирилган Хўжакент гидротўплаш стансияси (GAES) лойиҳасини ҳамкорликда амалга ошириш юзасидан икки томонлама музокаралар ўтказилди.

Дастлаб, мазкур лойиҳа юзасидан икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Таъкидлаш лозимки, мазкур лойиҳа Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Хўжакент объектида барпо этилади. GAES нинг қуввати 200 МВт бўлиб, йиллик ўртача ишлаб чиқариш қуввати 400,0 млн. кВт.соат электр энергиясига тенг.
 
Икки томонлама бўлиб ўтган учрашувда “Ўзбекгидроенерго” АЖ Бошқаруви раҳбарияти ҳамда “K-Water” компаниясининг вице -президенти Лее Жонг Жин, компания бош директори Чеон Геун Ҳо, компания катта менежери Ким Жеонг Меонг, глобал бизнес тармоғи бўйича бош директор ўринбосари Ким Жеонг Меонг лар иштирок этишди.
 
Музокаралар якуни бўйича ҳамкорлик шартномаларини муҳокама қилиш учун дастлаб Хўжакент GAES қурилиши лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш зарурлиги тўғрисида икки томонлама қарор қабул қилинди. Музокаралар якунида Хўжакент GAES қурилиши лойиҳаси юзасидан “Ўзбекгидроенерго” АЖ ва Корея Республикасининг “K-Water” корпорацияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чже Иннинг таклифига биноан 2021 йил 16-18 декабр кунлари давлат ташрифи билан Жанубий Кореяда бўлиб, мазкур ташрифи чоғида “яшил” иқтисодиёт, рақамлаштириш, инновациялар  ва юқори технологиялар, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик бўйича дастур ва лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратган эди.
 
Мазкур меморандум ва ўзаро ҳамкорлик ишлари Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида юртимизда “яшил” энергетика соҳасини келгусида янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури доирасида, шунингдек, Жамият томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган йирик лойиҳалардан биридир. 

Поделиться