Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Инновацион ривожланиш вазири фуқароларни қабул қилди
2022-02-14 | Жамият
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов фуқаролар қабулини ўтказиб, 7 нафар фуқаронинг муаммоли масалаларини тинглади. Масалаларнинг аксарияти вазирлик томонидан эълон қилинаётган танловларда иштирок этиш, лойиҳаларни тижоратлаштиришни йўлга қўйиш, ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида вазирлик билан ҳамкорлик ўрнатиш ва бошқа масалалар билан боғлиқ бўлди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан берилган айрим мурожаатларга зарур ҳуқуқий тушунча ва тавсиялар берилган бўлса, ечими маълум вақт талаб этадиган масалалар бўйича соҳа мутасаддиларига аниқ вазифалар юклатилиб, ижроси вазирлик томонидан назоратга олинди.
Илм-фан соҳасида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар, тадбиркорлар ҳамда ёшларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал қилиш ҳамда янги истиқболли ғоя ва таклифларини қўллаб-қувватлаш мақсадида фуқаролар қабуллари мунатазам равишда ўтказилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги