Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт агентлигининг янги раҳбари тайинланди

2022-02-14 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 февралдаги 53-сонли қарорига мувофиқ, Раҳимов Шоҳруҳ Ҳамидович Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори этиб тайинланди.

Ш.Раҳимов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг турли таркибий бўлинмалари ҳамда бошқа ташкилотлар ва тармоқ бирлашмаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Агентликнинг асосий функция ва вазифалари давлат кафолати остида жалб қилинган ташқи қарзлар орқали амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини ошириш, инвестициявий таклифларни лойиҳаолди баҳолаш, лойиҳа ташаббускорларига техник топшириқ ва зарур лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашда кўмаклашиш, уларнинг бажарилишини самарали бошқариш ва мониторинг қилиш тизимини жорий этиш, тендерлар шаффофлигини таъминлаш ва бошқа йўналишлардан иборат.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться