Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ТДТУ олимлари тижоратлаштириш учун тайёр лойиҳалар тақдимотини ўтказмоқдалар

2022-02-15 | Жамият

Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида Тошкент давлат техника университети олимлари томонидан яратилган инновацион ишланмалар кўргазмаси ўз ишини бошлади. Тижоратлаштириш мақсадида тақдим этилган ишланмаларнинг умумий сони 50 тага яқин бўлиб, уларнинг аксарияти университетнинг ёш олимлари томонидан яратилган.

Мазкур ишланмалар энергетика ва муқобил энергетика тизимлари, кимё ва кимёвий саноат, кончилик ҳамда нефть ва газ саноати техника ва технологиялари, робототехника атроф муҳит муҳофазаси, материалшунослик ва замонавий янги материаллар йўналишларидаги инновацион ва стартап лойиҳалар натижаларидир

Тижоратлаштириш учун тақдим этилаётган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослашлари ҳамда бозор ва маркетинг тадқиқотлари ўтказилиб, республикамиз иқтисодиётида айланмага киритиш имкониятлари бўйича аниқ таклифлар берилмоқда.

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида фаолият кўрсатаётган илмий марказ ва илмий лабораторияларда фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар, ёш олимлар ва иқтидорли талабалар республиканинг илмий-техник ривожланишига хизмат қиладиган устувор йўналишлар бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар. Бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларининг асосий мақсад ва вазифалари иқтисодиёт тармоқларининг аниқ вазифаларини бажаришга, ишлаб чиқариш корхоналарининг долзарб муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган бўлиб, 2021 йилда 4 та фундаментал, 1 та амалий, 2 та инновацион, 1 та стартап, 8 та халқаро (қўшма), 3 та тижоратлаштириш, умумий ҳажми 17042,620 минг сўмли лойиҳалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан шартномалар имзоланди.

Университетда бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларининг мақсад ва вазифалари саноат корхоналарининг техник, технологик ҳамда хом ашё муаммоларининг ечимига қаратилган бўлиб, 2021 йилда тармоқ вазирликлари ва корхоналар буюртмаси асосида 24 та, жами хажми 2972,64 миллион сўмлик илмий-тадқиқот ишлари тижоратлаштирилди. Университет олимларининг интеллектуал мулк идорасида патентланган 2 та лойиҳаси бўйича ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мақсадида 3500 млн. сўмлик лизинг шартномалари имзоланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться