Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

АКТ вазири ТАТУ Нукус филиалига ташриф буюрди ва IT Инкубация маркази очилиш маросимида иштирок этди

07.02.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Бугун, 7 феврал куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиалига ташриф буюрди

Ёшлар ҳафталиги келажак йўлидаги эзгу ташаббус ва хайрли мақсадлар учун парвоз майдони

07.02.2022ЁшларМанба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Қуйи Чирчиқ тумани "Пахтазор" маҳалласида ташкил этилган спортнинг футбол тури бўйича "Ҳоким кубоги", волейбол бўйича "Прокурор кубоги", "Ички ишлар бошқармаси кубоги", "Солиқ бошқармаси кубоги", "Ёш китобхон" ҳамда ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси "Заковот" интелектуал мусобақалари кутилганидан ҳам завқли ва ҳаяжонли таассуротларга бой тарзда ўтди.

Ижтимоий ҳимоя бўйича халқаро маърузалар тақдимоти бўлиб ўтди

07.02.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

2020–2022 йилларда дунё бўйлаб ижтимоий ҳимоя ҳолати тўғрисидаги ҳамда Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий ҳисоботларининг тақдимоти ўтказилди.

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида илмий фаолиятни янада ривожлантиришга қаратилган семинар ўтказилди

07.02.2022ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ўқитувчи-профессорлар ҳамда инновацион фаолиятга қизиқувчан ёш талабалар учун амалий семинар-тренинг ташкил этилди.

Соғлом турмуш, фаровон ҳаёт – таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг салбий оқибатлари

07.02.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Тошкент вилояти ИИББда шу ва «Хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш» мавзуларида навбатдаги маърифат соати бўлиб ўтди. 

ИТСВ раҳбарияти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитаси йиғилишида иштирок этди

04.02.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Вазир Раҳмат Маматов доимо халқ билан

04.02.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Халқ билан мулоқот қилиш ва шу орқали одамларнинг дарду ташвишларини аниқлаш, уларнинг кундалик ҳаёти билан яқиндан танишиш бугунги кунда ҳар бир соҳа раҳбарларининг асосий иш фаолиятига айланиб бормоқда.

Сенатда Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди

04.02.2022ЖамиятМанба: «Янги Ўзбекистон»

Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг ижроси бўйича ҳисоботи эшитилди.

Вилоятда кўп тармоқли тиббиёт кластери ташкил этилмоқда: у аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширишда қандай имкониятлар яратади

04.02.2022ЖамиятМанба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент вилояти ҳокими ҳузурида аҳолига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш, юқори технологик операциялар ва замонавий даволаш усулларини жорий этиш, хизматлар сифатини ошириш борасида амалга ошириш режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Расмий муносабат

04.02.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Ижтимоий тармоқларда дорихоналарда ўтказилган тезкор рейдлар натижасида «Йодомарин», «Кардиомагнил» ва «Нимесил» дориларининг қалбаки турлари аниқланганлиги ҳамда Мухбир Далиев канали орқали “Berlin Chemie AG Menarini Group компаниясининг «Dikloberl N» дори воситасини Ўзбекистонда «Diklobiril Mr» номи остида «MERRYMED FARM» компанияси савдога чиқарган” номли мақолалар эълон қилинган.

Кутганмидингиз, тайёрмисиз? Бугун Пекин-2022 Олимпиадаси расман старт олади!

04.02.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Бугун Хитой пойтахтида дунё аҳли 4 йил кутган навбатдаги қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. "Қуш уяси" номини олган машҳур Миллий стадионда ўтказиладиган тантана бутун дунё жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

03.02.2022Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълим вазирлигида Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда туман (шаҳар)ларда ташкил этилган Юридик хизмат кўрсатиш марказларини туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари билан ҳамкорликдаги ишларини ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг хизматларини тўғри ташкил этиш масалаларига оид онлайн тарзда видеоконференц алоқа орқали семинар ўтказилди.

МОҚ раҳбарияти аёллар жамоамизда иш бошлаган япониялик мураббий билан учрашди

03.02.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар Олимпия терма жамоаси бошқаруви тажрибали мутахассис Мидори Ҳондага топширилди. Бугун Чиғатой базасида япониялик мураббий илк йиғинини бошлади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-56 сон “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан изоҳ

02.02.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида давлат сиёсати даражасига кўтарилаётган инсон қадр-қимматини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасидаги ишларни янада кучайтириш ҳамда мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни изчил давом эттириш, уларни ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, қолаверса, кириб келаётган Янги йил байрамини муносиб нишонлаш учун шароит яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-56 сон “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Еттита ҳудудда тиббиёт кластерлари ташкил этилади

02.02.2022ЖамиятМанба: ЎзА

Аҳоли саломатлигини асраш, ўртача умр кўриш давомийлигини ошириш жамият барқарор ривожланишида муҳим аҳамиятга эга кўрсаткичлардан бири саналади.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев туркиялик тадбиркорлар билан учрашди

02.02.2022ИқтисодиётМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Туркиянинг “OYAK” компанияси ижрочи директори Сулейман Саваш Эрдем бошчилигидаги тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев меҳмонларни юртимизга ташрифи билан самимий қутлаб, уларга мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, шаҳар ҳокими иқтисодиётни жадал ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўналишидаги чора-тадбирларга алоҳида тўхталиб ўтди.

U-22 Осиё чемпионати ҳақида қизиқарли рақамлар

02.02.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Бокс бўйича Тошкентда ўтган U-22 Осиё чемпионати қитъамизнинг айни пайтдаги энг кучли ёш иқтидор эгаларини кашф этиб берди. Анъанага мувофиқ, ушбу мусобақадан сўнг чемпионатнинг энг яхшилари эълон қилинди.

Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови

31.01.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

Сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз томонидан юртимизда турли динларга мансуб қадриятларни асраб-авайлаш, фуқароларга ўз эътиқодини амалга ошириш учун зарур шароитларни яратиш, динлар ва миллатлараро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қувонарлиси, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни таъминлаш учун барча ҳуқуқий асос ҳамда зарур шарт-шароитлар яратилган.

Делегация ташриф буюрди

31.01.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси раиси М.У.Файзуллозода бошчилигидаги делегация Самарқанд вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасига ташриф буюрди.