Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Электрон ҳукуматни ривожлантиришда Эстония Республикасининг тажрибаси ўрганилмоқда

2022-02-14 | Иқтисодиёт

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Рақамли Ўзбекистон салоҳиятини оширишга кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос бошчилигидаги делегация электрон ҳукуматни ишлаб чиқиш ва жорий этиш тажрибаси билан танишиш мақсадида Эстония Республикасига ташриф буюрди.

Ташрифдан асосий кўзланган мақсад – Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш, электрон давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, электрон ҳукумат архитектураси ва тузилмасини оптималлаштириш, шунингдек, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида рақамлаштириш лойиҳалари самарадорлигини оширишдан иборат.  
 
Таъкидлаш керакки, бугунги кунда Эстония электрон ҳукуматни жорий этиш ва ривожлантириш бўйича Европа ҳамда дунёда етакчилардан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда Эстония электрон ҳукумат рейтингида дунёда 3 ўринни эгаллаб турибди.
 
Ташриф давомида вазирнинг биринчи ўринбосари Олег Пекос Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ва электрон давлат хизматларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирди.
 
Бундан ташқари, мажлисда Давлат бошқаруви академияси бошқаруви раиси, ижрочи директори Х. Асток қутлов нутқи билан сўзга чиқиб, электрон ҳукумат ва рақамли электрон иқтисодиётни ривожлантиришда ўзаро ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться