Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Европа Тараққиёт ва Тикланиш Банки вакиллари билан учрашув ўтказди.
Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Европа Тараққиёт ва Тикланиш Банки билан ҳамкорликда бир қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
Учрашув чоғида жорий ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди. Муҳим ва устувор йўналишлардан бири - хорижий компаниялар иштирокида БПО хизматларини ривожлантириш ва шу тариқа IT маҳсулот ва хизматлар экспортини ошириш, ёшларни АКТ соҳасига кенг жалб қилиш ҳамда юқори маошли иш билан таъминлашдан иборат.
Шунингдек, рақамли иқтисодиёт доирасида ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш, Ўзбекистонда кенг полосали алоқани кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Томонлар кенг ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун катта имкониятлар мавжудлигини қайд этиб, уларни янада ривожлантириш учун саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги