Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

“Ёшлар поезди” Қашқадарёда

30.11.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишлаб Қашқадарё вилоятида ташкил этилган “Ёшлар поезди” тарғибот акциясида таниқли олимлар, кино ва театр актёрлари, спортчилар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолларидан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари туманларда, олис ва чекка қишлоқларда ёшлар билан учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар, рўй бераётган демократик ўзгаришлар ҳақида сўзлаб берди. 

Ёшларнинг ҳуқуқий билими синовдан ўтказилди

30.11.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Адолат билимдони” кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди. 

«Ўзбекистонда ўрмон ресурсларини баҳолаш ва мониторинг тизимини такомиллаштириш» лойиҳаси якунлари

30.11.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамкорлигида амалга оширилган «Ўзбекистонда ўрмон ресурсларини баҳолаш ва мониторинг тизимини такомиллаштириш» лойиҳасининг якунларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. 

Аутсорсинг тизими синовдан ўтказилмоқда

30.11.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус факультетида озиқ-овқат таъминоти сифатини янада яхшилаш, ошхоналар таомномасини кенгайтириш мақсадида аутсорсинг тизими синовдан ўтказилди. Унда Мудофаа вазирлиги масъул раҳбарлари ҳамда пойтахтимиздаги умумий овқатланиш корхоналари вакиллари қатнашди. 

Самарқандда Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

30.11.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Унда танловнинг қуйи босқичларида ғолибликни эгаллаган 100 дан ортиқ қиз иштирок этди. 

Ҳуқуқий маданият болаликдан шаклланади

30.11.2017ЖамиятМанба: ЎзА

"Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар". 

Газдан хавфсиз фойдаланиш мавзусига бағишланди

30.11.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни пойтахтимиздаги «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасининг анжуманлар залида «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамкорлигида «Турмушда газдан хавфсиз фойдаланиш» мавзусида семинар ташкил этилди.

Халқаро пресс-клубда Давлат статистика қўмитаси вакиллари иштирокида навбатдаги анжуман бўлиб ўтди

30.11.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Баҳодир Мирусмонов, раис ўринбосарлари Аъзам Икромов, Маҳмуджон Зиёдуллаев ва соҳа мутахассислари мавзу юзасидан маълумот берди. 

Тарғибот ишлари янада кучайтирилади

30.11.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида сиёсий партиялар вакиллари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари учун ўқув ташкил этилди.

Суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқини тўлиқ таъминлаш учун

30.11.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, депутатлар, судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, олимлар ҳамда видеоконференц-алоқа тизими орқали жойларда фаолият юритаётган судьялар иштирок этди.

Юсуф Розиқов: Ушбу фестиваль киноижодкорларга ишонч, мулоқот учун имконият бермоқда

30.11.2017ЖамиятМанба: ЎзА

"PROlogue" фестивали доирасидаги ижодий учрашувлар, маҳорат сабоқлари ёш кинорежиссёрлар, театр, кинорассомлик, киношунослик, фотография, адабиёт, оммавий ахборот воситалари, жумладан, тележурналистика соҳаларида изланаётган ижодкорлар учун қизиқарли ва фойдали тарзда ўтмоқда.

Бугун Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридан Тошкентга илк бор тўғридан-тўғри авиақатнов амалга оширилди

29.11.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Ушбу воқеа Ўзбекистон–Афғонистон ҳамкорлик муносабатларини кенгайтириш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодаси бўлди. Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик тамойилларига асосланган ришталар турли йўналишларда ривож топмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Афғонистонда қурилиш, энергетика, тоғ-кон саноати ва таълим соҳаларидаги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда фаол иштирок этмоқда.

Суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлашда судьяларнинг роли

29.11.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан ушбу мавзуда халқаро семинар ўтказилди. Унда кенгаш аъзолари, Олий суд судьялари, вазирлик ва идоралар вакиллари, хорижлик экспертлар қатнашди.

Фахримиз ва ғуруримиз асоси

29.11.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Бухорода академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида “Конституция – бахтимиз пойдевори” шиори остидаги ўтказилаётган кўрик-танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди

29.11.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигидаги Етакчилар Кенгашининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вазирлик тизимидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши масъул ходимлари, иқтидорли ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Коррупцияга қарши курашишда қандай камчиликлар бор?

29.11.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Коррупция–шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир.

Ўзбекистоннинг бебаҳо маънавият хазинаси дунё жамоатчилиги эътиборида

29.11.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Пойтахтимизда 28 ноябрь куни “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси–маърифатли келажак пойдевори” мавзуида халқаро медиа-форум бошланди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш янада кўпаяди

29.11.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Фарғона давлат университетида “Марказий Фарғонада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш истиқболлари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Пойтахтимизда Ўзбекистон Пенсионерлар уюшмасининг навбатдан ташқари съезди бўлиб ўтди

29.11.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Уюшма раиси Қ.Набиев ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар нуронийларни қўллаб-қувватлаш, кексалар ва фахрийларни ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаоллигини оширишга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида маъмурий ва жиноят ишлари бўйича туман судларининг янги биноси фойдаланишга топширилди

28.11.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, туман фаоллари ва ёшлар иштирок этган тадбирда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар одил судловга эришиш даражаси ва суд тизими самарадорлигини янада оширишга хизмат қилаётгани таъкидланди.