Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Пойтахтимизда Ўзбекистон Пенсионерлар уюшмасининг навбатдан ташқари съезди бўлиб ўтди
2017-11-29 | Жамият
Уюшма раиси Қ.Набиев ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар нуронийларни қўллаб-қувватлаш, кексалар ва фахрийларни ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаоллигини оширишга хизмат қилаётганини таъкидлади.
Йиғилишда Пенсионерлар уюшмаси томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот тингланди.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва боқувчиси йўқ нуронийлар Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги санаторий-соғломлаштириш масканларига даволаниш ҳамда соғлиғини тиклаш учун юборилмоқда. Табаррук ёшдаги нуронийларимиз мунтазам тиббий кўрикдан ўтказилмоқда, моддий ва маънавий қўллаб-қувватланмоқда.
Манба: ЎзА