Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида маъмурий ва жиноят ишлари бўйича туман судларининг янги биноси фойдаланишга топширилди

2017-11-28 | Жамият

Давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, туман фаоллари ва ёшлар иштирок этган тадбирда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар одил судловга эришиш даражаси ва суд тизими самарадорлигини янада оширишга хизмат қилаётгани таъкидланди. 

Президентимизнинг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишлар кўламини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга хизмат қилаётир. 

– Узоқ йиллар суд-ҳуқуқ тизимида ишладим, – дейди меҳнат фахрийси Н.Бобожонов. – Бизнинг даврда судьяларга эътибор ҳам, бугунгидек шароит ҳам бўлмаган. Туман судларида ҳатто хизмат автомашинаси йўқ эди. Тўрт-беш судья кўримсизгина битта хонада фаолият юритганмиз. Бугун яратилаётган шароит ва қулайликлар кишининг ҳавасини уйғотади. Ҳар бир судья учун алоҳида хона, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган. 

Икки қаватли янги бинода “Жайҳун окс қурилиш бунёдкор” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 1 миллиард 290 миллион сўмликдан ортиқ қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. Бинода маъмурий ва жиноят ишлари бўйича туман судлари учун суд зали, ходимлар, фуқароларни қабул қилиш хоналари замонавий жиҳозланган. Ёзги ва қишки кутиш заллари бунёд этилган. 

– Суд-ҳуқуқ тизимида босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотлар соҳани тубдан янгилаб, одил судловга эришишда муҳим аҳамият касб этаётир, – дейди Жиноят ишлари бўйича Бойсун тумани суди раиси Ж.Худойбердиев. – Бунга судьяликка номзодларни танлаш ва тайинлашда юз берган ўзгаришлар ҳам яққол мисол. Бу ходимларимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳамиша адолат томонида бўлиш масъулиятини янада мустаҳкамлайди. 

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқди. 

 
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться