Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Газдан хавфсиз фойдаланиш мавзусига бағишланди

2017-11-30 | Жамият

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни пойтахтимиздаги «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасининг анжуманлар залида «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамкорлигида «Турмушда газдан хавфсиз фойдаланиш» мавзусида семинар ташкил этилди.

Унда «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва бошқа тегишли идора ва хизмат вакиллари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад жойларда газдан хавфсиз фойдаланиш борасида аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишларини ташкил қилиш, бугунги кунда кўп учраётган ис газидан заҳарланишдек салбий ҳолатларни олдини олишдан иборат бўлди.

Тадбирда фавқулодда вазиятлар содир бўлганда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирлар, турмушда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, юзага келиши мумкин бўлган талофатларни олдини олиш борасида маърузалар ўқилиб, кенг муҳокама қилинди.

Семинар якунида тадбир иштирокчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан берилган саволларга мутасадди раҳбарлар атрофлича жавоб беришди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться