Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшларнинг ҳуқуқий билими синовдан ўтказилди

2017-11-30 | Жамият

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Адолат билимдони” кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши раиси ўринбосари А.Раҳмонов ва бошқалар мамлакатимизда навқирон авлоднинг сиёсий-ҳуқуқий мaдaниятини ривожлантириш, ижтимоий фаоллигини ошириш, ташаббускорлик ва ижодкорлик қобилиятини рағбатлантириш, мустақил фикрлаш ва нутқ маданиятини ўстиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларда етакчилик сифатларини ривожлантириш, давлат ва жамият ишларида ёшларнинг фаоллигини кучайтириш, ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий, тиббий, экологик маданиятини юксалтиришга ҳисса қўшиш, партия дастурий мақсад ва вазифаларини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида қатор сиёсий-ҳуқуқий ва тарғибот тадбирлари ташкил этиб келинмоқда. 

– Сўнгги йилларда партия сафларида ёшларнинг иштироки сезиларли даражада ошганлиги партиямизнинг аҳоли орасида танилиб бораётганидан далолат беради, – дейди Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси «Ёш адолатчилар» қаноти кенгаши раиси Умид Сулаймонов. – Бугунги кунда партия аъзоларининг 37 фоиздан ортиғи, яъни 78 мингга яқинини ёшлар ташкил этмоқда. Партия сафларида ўзининг фаоллиги, интеллектуал салоҳияти, ижодий қобилияти билан юксак муваффақиятларга эришиб келаётган йигит-қизлар кўпчиликни ташкил этади. Мамлакатимиз ёшларининг ҳуқуқий ва сиёсий билимини ошириш, мустақил фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш мақсадида анъанавий ўтказиб келинаётган танловнинг қуйи босқичларида тўққиз юзга яқин ўқувчи-ёшлар қатнашди. 

Танловнинг мамлакат босқичида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг 14 ўқувчиси ўз билимини синовдан ўтказди. 

Танлов низомига кўра, иштирокчиларнинг Конституциямиз, Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги ва бошқа қонунларини қамраб олган савол-жавоб асносида сиёсий-ҳуқуқий билими, ўзи таълим олаётган муассасадаги партия бошланғич ташкилотининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ҳақидаги қарашлари баҳоланди. 

Ўрта Чирчиқ тумани ахборот технологиялари ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Гулчеҳра Султонхонова биринчи ўринни, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги Шайхонтоҳур академик лицейи ўқувчиси Зилола Аҳмедова иккинчи, Чортоқ педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Муштарий Йўлдошева ҳамда Қораўзак иқтисодиёт ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Севара Ҳожаниязова учинчи ўринни қўлга киритди. 

Ғолиб ва совриндорлар диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

 
Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться