Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Пойтахтнинг энг яхши маҳаллалари номи эълон қилинди

06.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Халқ таълими, Маданият вазирликлари ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида «Маҳалла – менинг тақдиримда» кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди.

Туркиянинг «Анадолу» ахборот агентлиги: «Биз Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлари ҳақида кўпроқ ахборотлар билишни хоҳлаймиз”

06.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Халқаро Пресс-клуб Туркиянинг энг нуфузли ахборот агентлиги – «Анадолу» билан ҳамкорликни муҳокама қилди. Шу кунларда Халқаро Пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжаев Анқара шаҳрида ушбу агентлик билан учрашувлар ўтказмоқда. Музокаралардан асосий мақсад – Ўзбекистонда амалга оширилаётган янги босқичдаги тарихий ислоҳотларни янада кенгроқ ёритиш, халқаро миқёсдаги оммавий ахборот воситалари ва Халқаро Пресс-клуб ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

Бир кунда 1559 қоидабузарлик!

05.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан 2018 йилнинг 4 январь куни йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати қоидабузарликларига йўл қўйилганлик ҳолатларини аниқлаш борасида ўтказилган тадбир давомида йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан жами 1559 та қоидабузарликлар аниқланди, деб хабар беради Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий веб-сайти. 

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги россиялик иш берувчилар ресурсида ўз “шахсий кабинети”ни очди

05.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги «Работа в России» порталида «шахсий кабинет» очди. 

Ўзбекистон Президенти минтақадаги вазиятлар ўзгаришига таъсир кўрсатишга қодир жаҳоннинг ўн нафар етакчиси рўйхатида

05.01.2018ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Мунтазам равишда хабар қилинаётганидек, дунё жамоатчилиги Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришларни диққат билан кузатиб бораётгани баробарида уларга юқори баҳоларни ҳам бермоқда. Мамлакатимизда кечаётган ҳозирги ўзгаришлар, хорижлик экспертларнинг фикр билдиришларича, нафақат миллий, балки умумий халқаро аҳамият ҳам касб этмоқда.

Факт: китобхонга таом кўпроқ юқади

05.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Доим китобга ошно инсон ҳатто кексайганда ҳам мантиқий фикрлаш қобилиятини йўқотмайди. Ёзма ва оғзаки нутқнинг равон ва чиройли бўлиши ҳам мунтазам китоб ўқишга боғлиқ. Биз шу каби маълумотларни жуда кўп ўқиганмиз. Аммо, китоб мутолааси борасида янада қизиқарли фактлар ҳам бор экан.

Қарши шаҳри кўчалари бўйлаб зирҳли ҳарбий техникалар тантанали марш билан ҳаракатланди

05.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Қаршида “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 26 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ҳарбий техникалар намойиши ташкил этилди.

Тошкентдан Чимкентга автобус юрди

05.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкент шаҳридан Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон области маркази Чимкент шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилди. Бугун Тошкент вақти билан соат 8:00 да пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги "Тошкент" автовокзалидан "Тошкент – Чимкент – Тошкент" йўналишида илк автобус йўлга чиқди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси тузилди

04.01.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

2017 йилнинг 22 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ОлийМажлисга йўллаган Мурожаатномасида бугунги кунда биронта ҳам ҳудудда соғлиқни сақлаш тизими аҳоли учун муносиб хизмат қиладиган даражада ташкил этилмаганини танқидий таҳлил қилиб, Қонунчилик палатаси ўз иш фаолиятида асосий эътиборни тизимдаги ана шу муҳим муаммоларни, айниқса, жойларда ҳал этишга қаратиши мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлаган эди. Шундан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари Қонунчилик палатасида соғлиқни сақлаш масалалари бўйича алоҳида қўмита ташкил этиб, унинг аъзолари асосан ҳудудларда фаолият кўрсатиши таклифини билдирган эди.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими: 2017 йил сарҳисоби, 2018 йил режаси

04.01.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Иш куни поёнига етганда хаёлингиздан бугун учун нималарни режа қилгандим-у, нималарга улгурдим, эртага бажаришим керак бўлган қандай ишлар бор, каби саволлар ўтади. Уларга жавоб излаб, бугунингиздан гоҳ кўнгил тўлади, гоҳида йўқ. Баъзида эса шунчаки бир кун ўтгани — унда на олға силжиш, на орқага кетиш бўлганини сезасиз. Бу кун сарҳисоби. Аммо бугун бизнинг олдимизда бир кун эмас, бир йил сарҳисоби турибди. Бир йилки, унда ўзгаришлар, янгиланишлар, ривожланиш ва олға интилишлар жадал борди, имкониятлар эшиги очилиб, халқ розилиги ва манфаати йўлида қилинган ҳар бир ҳаракат қўллаб-қувватланди. Бундай йилда шунчаки ишлаб ва уни шунчаки сарҳисоб ҳам қилиб бўлмайди...

3-туғруқ мажмуаси янги бинода

04.01.2018Соғлиқни сақлашМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Самарқанд шаҳридаги 3-туғруқ мажмуаси гинекология бўлими фаолиятини янги бинода давом эттирмоқда.

Пойтахтимиздаги "Наврўз" боғида ҳарбий мусиқачилар концерти ёш томошабинлар олқишига сазовор бўлди

04.01.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Бахтиёр Саиджонов раҳбарлигидаги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри пойтахтимиздаги "Наврўз" боғида концерт дастури тақдим этди. Юксак маҳорат билан ижро этилган ҳарбий куй-қўшиқлар, жумладан, оркестр карнайчиси Инар Асфандиёров ижроси ёш томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Хусусан, Ўткир Муҳиддиновнинг кларнетда ва Александр Шахуновнинг басда ижро этган куйлари барчага манзур бўлди. 

Энди Косон ва Чироқчи туманларидаги 20 мингдан ортиқ хонадонда чироқ ўчмайди

31.12.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Қашқадарё вилоятининг Косон тумани Раим Сўфи номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида умумий қуввати 32 мегаватт бўлган “Турон” подстанцияси ва 28 километр узунликда 2 занжирли 110 кВт.ли ҳаво линияси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Қоракўлда йирик спорт зали ва ёпиқ сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди

31.12.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Бухоро вилояти Қоракўл тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби бир кунда 200 нафар ёш шуғулланадиган ўзига хос спорт марказига эга бўлди.

Сурхондарёда 140 имконияти чекланган оила янги йилни янги уйда нишонлайди

31.12.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Тинч-хотиржам, обод ва осуда турмуш кечиришга бўлган иштиёқ инсонни яхши меҳнат қилиш, уй-жой барпо этиш ва рўзғорини бутлашдек эзгу ишларга ундайди. Шу асосда фаровон ҳаёт кечиришга интилади. Бироқ орамизда айрим инсонлар борки, имконияти чеклангани боис, ўз уйига эга бўлиш улар учун бир умр ушалмас орзу бўлиб туюлади.

 

Қорақалпоғистондаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари уй ва автомашинали бўлди

31.12.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Нукус шаҳрининг “Хўжайли гузари”да қад ростлаган кўп қаватли турар жой хонадонлари калити Янги йил байрами арафасида ёш оилаларга топширилди. Замонавий меъморий тизимда бунёд этилган 48 хонадонга мўлжалланган 4 қаватли уйда барча қулайликлар яратилган.

Тошкент вилоятида 255 нафар профилактика инспекторига хизмат уйи ва автомашина топширилди

31.12.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида вилоят ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг тантанали қасамёд қилиш маросими ўтказилди.

Қашқадарё вилояти бандлик бош бошқармаси бошлиғи: “2018 йилда Қашқадарёда 23 минг ишсиз киши жамоат ишларига жалб қилинади”

31.12.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Қашқадарё вилояти туман ва шаҳар бандликка кўмаклашиш марказларига  “Damas” русумли автомашиналар топширилди.

Урганчда 31 нафар уй-жойга муҳтож, имконияти чекланган фуқаро янги уйга кўчиб ўтди

31.12.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Янги йил остонамизда турган шу кунларда Хоразм вилояти Урганч туманида 31 нафар уй-жойга муҳтож, имконияти чекланган фуқарога янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган уйлар калити тантанали равишда топширилди.