Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Профилактика инспекторларига хизмат уйи ва автомашина топширилди

25.12.2017ЖамиятМанба: ЎзА

24 декабрь санаси Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси тизимидаги таянч пунктлари профилактика инспекторларининг 251 нафари учун унутилмас кун бўлиб қолади.

Доимий рўйхатга ва вақтинчалик ҳисобга қўйиш тартиби соддалаштирилди

25.12.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарори билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибига фуқароларга қулайлик яратишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.

2017 йилда Самарқандда содир этилган ҳар бешинчи жиноят очилмай қолган

25.12.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Самарқанд вилоятида 2017 йил бошидан буён унча оғир бўлмаган жиноятлар ўтган йилга нисбатан 7,9 фоиз, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар 2,7, босқинчилик 18,5, номусга тегиш 16,4 ва безорилик 20,8 фоизга камайган. 

Тошкент шаҳар сайлов комиссияси раиси: “Энг кўп такрорий сайловлар Шайҳонтохур ва Учтепада ўтказилади”

25.12.2017Жамият

Тошкент шаҳар сайлов комиссияси раиси Ҳамид Каримовнинг маълум қилишича, Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари сайловининг дастлабки натижаларидан келиб чиқиб, Учтепа туманидаги 18 сайлов округида, Шайҳонтохур туманидаги 16 сайлов округида такрорий овоз бериш ўтказилади.

Навоий вилоятидаги кучли шамол оқибатлари тўғрисида маълумот

25.12.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

24 декабрь куни Навоий вилоятининг Нурота ва Томди туманларида 18 м/с гача шамол эсиши кузатилди.

Адлия вазирлиги янги нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказди

25.12.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Шавкат Мирзиёев: Ҳиротга боришни, улуғ бобомизни зиёрат қилишни орзу қилардим

24.12.2017ЖамиятМанба: ЎзА

2017 йилнинг 3 феврали. Қишнинг қорли, бирмунча совуқ куни эди. Сўзлаётганимизда оғзимиздан буғ эмас, юрак ҳовуримиз ташқарига ўрлаётгандай бўларди гўё. Қаҳратон забтига қарши ўлароқ томиримизда қайноқ қон югурарди. Чунки биз, бир гуруҳ ижодкорлар, устозларимиз билан биргаликда, Алишер Навоий номидаги миллий боғда Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувга, жонли мулоқотга тўпланган эдик. 

Ўзбекистонда 2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилинди

22.12.2017СиёсатМанба: ЎзА

Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида янги – 2018 йилга юртимизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб ном беришни таклиф этди. 

Фарғоналикларнинг кўп йиллик муаммолари бир кунда ҳал этилди

15.12.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Бобожонов, Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Парпиев, адлия вазири Р.Давлатов, Олий суд раиси К.Комилов, Бош прокурор ўринбосари Э.Тожиев, Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари М.Солиев Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарлари ва Учкўприк, Риштон, Қува туманларида сайёр қабуллар ўтказди. 

Ишлайдиган кексалари сони энг кўп мамлакатлар рейтинги эълон қилинди

15.12.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти ёши 65 дан ошса-да, ишлашда давом этаётган фуқаролари сони энг кўп бўлган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. 

Карманада хусусий клиника очилди

13.12.2017Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Навоий вилоятининг Кармана туманида “Grand Medical center” хусусий оилавий клиникаси иш бошлади. 

Ёнғин хавфсизлиги бўлимига янги бино ва автомашина топширилди

13.12.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди. 

Биргаликда эзгу мақсадлар сари

11.12.2017ЖамиятМанба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Конституциямизнинг 25 йиллигига бағишланган тантанали тадбирни телевизор орқали кўрдим, айниқса,  давлатимиз раҳбарининг маърузасини жуда ҳаяжон  билан тингладим.  Юртимизда инсон манфаатлари ва унинг шахсининг ижтимоий-ҳуқуқий муҳофазасини такомиллаштириш йўналишида ташланаётган қадамлар мени нафақат раҳбар, балки оддий фуқаро, аёл, она сифатида жуда қувонтирди

Қўшнининг огоҳлиги инсон ҳаётини сақлаб қолди

11.12.2017Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига фуқаро Ж.Р. қўнғироқ қилиб, қўшниси 75 ёшли М.Л. хонадон эшигини очмаётганлиги ва қўнғироқларга жавоб бермаётганлигини хабар қилади.

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кенг нишонланди

10.12.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланди. Юртимиз бўйлаб бу йил илк бор нишонланаётган ушбу сана "Ҳосил байрами" тадбирлари билан уйғунлашган ҳолда ўтмоқда. 

Байрам иштирокчилари қишлоқ хўжалиги субъектлари билан танишмоқда

08.12.2017Жамият

Пойтахтимизда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан бўлиб ўтаётган тадбирлар иштирокчилари Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводида ташкил этилган кўргазмага ташриф буюрди.

Қишлоқ хўжалиги ходимлари Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбарлар қўйди

08.12.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланди. Юртимиз бўйлаб бу йил илк бор нишонлаётган ушбу сана "Ҳосил байрами" тадбирлари билан уйғун ўтмоқда. 

“Термиз” МФЙда замонавий маҳалла гузари фойдаланишга топширилди

08.12.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Термиз туманидаги “Термиз” маҳалла фуқаролар йиғинида замонавий маҳалла гузари қурилиб, фойдаланишга топширилди.