Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Юсуф Розиқов: Ушбу фестиваль киноижодкорларга ишонч, мулоқот учун имконият бермоқда

2017-11-30 | Жамият

"PROlogue" фестивали доирасидаги ижодий учрашувлар, маҳорат сабоқлари ёш кинорежиссёрлар, театр, кинорассомлик, киношунослик, фотография, адабиёт, оммавий ахборот воситалари, жумладан, тележурналистика соҳаларида изланаётган ижодкорлар учун қизиқарли ва фойдали тарзда ўтмоқда.

Ёшлар ижод саройида ташкил этилган ижодий мулоқот замонавий кино санъати, унда ёшларнинг ўрни, кинематография истиқболларига бағишланди. 

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Ш.Ризаев, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Э.Аъзамов ва бошқалар мамлакатимизда миллий кино соҳасига кўрсатилаётган эътибор ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, бадиий дидини чархлаш, тафаккурини янада кенгайтиришдек мақсадларни кўзлаши билан аҳамиятли эканини таъкидлади. 

Анъанавий ўтказилаётган "Энг улуғ, энг азиз", "Эътироф" каби ижодий танловлар санъатнинг турли йўналишлари каби кинематографияда изланаётган ёш истеъдод соҳибларини аниқлаш, уларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш имконини бермоқда. 

"PROlogue" фестивали дастуридан ўрин олган маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари, учрашув ва анжуманлар ҳам фаолиятини кинодек мураккаб санъат тури билан боғлаган ёшларнинг илк ижодий изланишини, фаолиятини теран таҳлил этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

– Ушбу фестиваль киноижодкорларга ишонч, мулоқот учун имконият бермоқда, – дейди таниқли режиссёр Юсуф Розиқов. – Мен ўтган асрнинг 20-йилларида фаолият кўрсатган ўзбек маърифатпарвар зиёлилари ҳақида фильм яратишни орзу қиламан. Ҳар бир ижодкор ўзлигини, ўзига хос бетакрор услубини, қарашларини сақлаб қолсагина муваффақиятга эришади. Йўлдош Аъзамов, Шуҳрат Аббосов, Равиль Ботиров каби кино дарғаларининг фильмлари жаҳон киносининг дурдоналарига айланган. Ёш режиссёрлардан Ёлқин Тўйчиевнинг доимий изланишлари, Аюб Шаҳобиддиновнинг шоирона кайфияти фильмларида яққол сезилади. Улар ўз услуби, ўз қарашига эга бўлган ижодкорлар. Адабиётсиз кино бўлиши мумкин эмас. Ёшларнинг кўпроқ китоб ўқишини истар эдим. 

Киноҳафталикнинг навбатдаги кунида маҳорат сабоқлари, ёш режиссёрларнинг фильмлари лойиҳалари тақдимоти, "Халқаро кинофестиваль остонасида" мавзуидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Назокат Усмонова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться