Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро пресс-клубда Давлат статистика қўмитаси вакиллари иштирокида навбатдаги анжуман бўлиб ўтди

2017-11-30 | Жамият

Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Баҳодир Мирусмонов, раис ўринбосарлари Аъзам Икромов, Маҳмуджон Зиёдуллаев ва соҳа мутахассислари мавзу юзасидан маълумот берди. 

Таъкидландики, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳага доир устувор йўналишларни янги босқичда давом эттиришда муҳим омил бўлди. Шунингдек, мазкур қарор макроиқтисодий, ижтимоий-иқтисодий жараёнларни қамраб олишни кенгайтиришга қаратилган статистик маълумотларни тўплаш, таҳлил қилишнинг замонавий усулларини кенг жорий этишга хизмат қилмоқда. 

Бугунги кунда миллий ва хорижий фойдаланувчиларнинг кенг оммаси учун статистик ахборотларнинг эркинлиги, ошкоралигини таъминлаш, Ўзбекистон ривожланиш кўрсаткичларини халқаро статистик тўпламларда чоп этиш ишлари белгиланган талаб даражасида амалга оширилмоқда. Халқаро статистик ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда. 

Статистика органларининг таҳлилий имкониятларини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситаларида мақолалар чоп этиш, давлат ва идоравий статистик кузатувлар тизимини мақбуллаштириш, уларнинг ишончлилиги ва сонини босқичма-босқич ошириш орқали холис ҳисобот маълумотларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтингларда холис ва тўғри баҳоланишини таъминлаш мақсадида, Давлат статистика қўмитаси томонидан халқаро ташкилотларнинг 18 саволномаси доимий равишда тўлдириб келинаётгани қайд этилди. Европа иқтисодий комиссияси, Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқаро ташкилотлар билан статистика соҳасида яқин ҳамкорлик қилинмоқда. 

Жорий йил ноябрь ойидан эътиборан Давлат статистика қўмитасининг интернет тармоғидаги янгиланган веб-сайти ишга тушди. Унга статистик ва таҳлилий маълумотлар, фойдаланувчилар учун зарур бўлган бошқа ахборотлар мунтазам жойлаштириб борилмоқда. Бундан ташқари, Халқаро валюта фондининг кенгайтирилган маълумотларни тарқатишнинг умумий тизимига уланиш жараёни амалга оширилмоқда. 

Бу каби амалий ишлар мамлакатимизда амалга оширилаётган янги босқичдаги ислоҳотлар самарадорлиги кўзгуси сифатида намоён бўлмоқда. 

Анжуманда соҳа мутахассислари журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

 

Улуғбек Асроров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться