Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Аутсорсинг тизими синовдан ўтказилмоқда

2017-11-30 | Жамият

Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус факультетида озиқ-овқат таъминоти сифатини янада яхшилаш, ошхоналар таомномасини кенгайтириш мақсадида аутсорсинг тизими синовдан ўтказилди. Унда Мудофаа вазирлиги масъул раҳбарлари ҳамда пойтахтимиздаги умумий овқатланиш корхоналари вакиллари қатнашди. 

Мамлакатимизда ҳарбий хизматчиларнинг сифатли овқатланишларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотларининг меъёрий қуввати орттириб борилмоқда. Янада юқори калорияли овқатланиш рационини киритиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. Озиқ-овқат таъминотини такомиллаштириш мақсадида ҳарбий хизматчиларнинг озиқ-овқат таъминоти тўғрисидаги янги қоида, шахсий таркиб овқатланишини ташкил қилиш бўйича умумий талаблар, шунингдек, маҳсулотларга ишлов бериш ва овқат тайёрлаш технологиялари қоидалари ишлаб чиқилган. 

Маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ошхоналарни замонавий технологик жиҳозлар, юқори сифатли идиш-товоқлар билан таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу эса ҳарбий хизматчиларнинг сифатли овқатланишлари учун қулай шароитлар яратмоқда. 

Ишлаб чиқарувчиларнинг танлаш имконияти мавжудлиги етказиб берилаётган озиқ-овқатлар сифатини назорат қилиб боришда муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда барча қўшин омборхоналари озиқ-овқат маҳсулотларининг физик-кимёвий хусусиятларини пухта таҳлил қилиш имконини берувчи энг замонавий лаборатория ускуналари билан жиҳозланмоқда. 

Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ва бўлинмаларга аутсорсинг тизимини жорий қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳам айнан Ватан ҳимоячиларининг озиқ-овқат таъминоти сифатини янада яхшилаш, ошхоналар таомномасини кенгайтиришга қаратилган. 

Тадбирда олий ҳарбий таълим муассасасидаги озиқ-овқат тизими, курсантлар ошхонаси фаолияти ўрганилди. Корхона вакиллари ва вазирлик масъул ходимлари ўртасида савол-жавоблар ўтказилди.

 
Нурилло Насриев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться