Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фахримиз ва ғуруримиз асоси

2017-11-29 | Жамият

Бухорода академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида “Конституция – бахтимиз пойдевори” шиори остидаги ўтказилаётган кўрик-танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан Республика Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур танлов ёш авлод онгига Асосий қонунимиз мазмун-моҳияти, унда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликлар ҳақидаги тушунчаларни сингдириш, уларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, ижтимоий дахлдорлик туйғусини юксалтиришга хизмат қилмоқда. 

Танловда иштирок этган 13 ўқувчининг савол-жавоблар асосида Конституциямиз ҳақидаги билими, Бош қомусимиз бобларига шарҳлари, айни пайтда мулоқот жараёнидаги нотиқлик маҳорати баҳоланди. 

Бухоро солиқ коллежи ўқувчиси Отабек Бахтиёров ғолибликни қўлга киритди ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди. 

– Коллежимизда биз, ёшларнинг замонавий билим олишимиз, касб-ҳунар эгаллашимиз, спорт билан шуғулланишимиз учун барча шароит яратилган, – дейди танлов ғолиби О.Бахтиёров. – Буларнинг барчасига Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган тамойиллар асос бўлиб хизмат қилмоқда. Шунинг учун Бош қомусимизни билиш ва унга амал қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчи ва мажбуриятидир. Шу ҳақда ҳикоя қилувчи видеоролигимиз тақдимоти кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлганидан хурсандмиз. 

 

Эркин Ёдгоров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться