Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

2018-07-11 | Жамият

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ўртасида хорижда таълим олаётган ўзбекистонлик ёшлар масалаларини ҳал қилиш ва ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Меморандумнинг мақсади хорижий мамлакатларда таълим олаётган ўзбекистонлик ёшларни Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш соҳасидаги ўзгаришлар ҳақида хабардор этиш,чет элда ўқиётган ўзбекистонлик ёшларининг хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) жараёнини соддалаштириш юзасидан таклифлар киритиш мақсадида ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда нострификациялаш учун мурожаат қилган ўзбекистонлик ёшларнинг хорижда олган таълим сифатини мониторинг қилиш ва ваколатли давлат органларига таклифлар киритишдан иборат.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи – Улуғбек Ташкенбаев, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Таълим тўғрисидаги ҳужжатларни легаллаштириш, тан олиш ва нострификация қилиш бўлими бошлиғи – Низамжон Ишонқулов, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси раиси – Муродилла Алимбаев ва ОАВ ходимлари қатнашди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Поделиться