Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жехун ЛИ: "Ҳамкорликка ҳамиша тайёрмиз"

2018-07-10 | Жамият

Жанубий Корея Республикаси технопарклар ассоциацияси раиси Жехун Ли раҳбарлигидаги делегация ишбилармонлик ташрифи билан Наманган вилоятига келди.

Жанубий Корея Республикасининг инновацион сиёсат борасидаги тажрибасини ўрганиш ҳамда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида таклиф этилган Жехун Ли вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров билан учрашди. Унда мамлакатларимиз ўртасида мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида йўлга қўйилган иқтисодий, ижтимоий, илмий ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди.
 
– Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил ноябрь ойида мамлакатимизга ташрифи доирасида ўтказилган бизнес-форумда сўзлаган маърузасини шахсан эшитиб, ўзбек ишбилармонлари билан ҳамкорлик борасида янада кенг имкониятлар очилаётганини ҳис этдик, – дейди Жехун Ли. – Орадан кўп ўтмай Наманганда "Hyundai" автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа устида иш бошлангани билан бу ташаббус исботини топди. Ўзбекистонда инвестиция, экспорт, туризм йўналишларида ҳамкорлик қилиш имкониятлари кенг. Жумладан, бизнинг ассоциация ҳам Наманганда технопарклар тизимини йўлга қўйиш, бу йўналишда илм-фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлиги тамойилини татбиқ этиш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр. Зеро, бугун Жанубий Кореяда ҳам йирик корхоналар эмас, балки кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда ва бунда технопарклар воситасидан самарали фойдаланилаётир.
 
Мулоқотда технопарклар ташкил қилишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий асослари, ишлаб чиқариш ва техника йўналишидаги олий таълим муассасалари ҳамкорлигини йўлга қўйиш, таълим тизимида давлат ва хусусий сектор шериклиги тамойили асосида ривожланиш истиқболлари каби қатор масалалар юзасидан фикр алмашилди.
 
Меҳмонлар Наманган шаҳридаги “Дўстлик уйи”да жойлашган корейс миллий маданий марказида корейс халқи тарихи ва маданияти, урф-одат ва анъаналарини асраб-авайлаш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлида яратилган шароитлар билан танишди.
 
Наманган шаҳар давлат хизматлари марказида ташкил этилган учрашувда технопарклар фаолиятини йўлга қўйишга оид Корея тажрибаси тақдимоти ўтказилди.
 
Ташриф доирасида делегация аъзоларининг Косонсой туманидаги технопарк қурилиши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасида тадбиркор ва ишбилармонлар, саноат корхоналари вакилларининг бизнес лойиҳалари билан танишиши, Наманганнинг диққатга сазовор жойларига саёҳати кўзда тутилган. 
 

 

Акромжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат) ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться