Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда “Хавфсиз дарё” Давлат унитар корхонаси ташкил этилди

2018-07-12 | Жамият

“Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузурида “Хавфсиз дарё” ДУК ташкил этилди. 

“Хавфсиз дарё” ДУКнинг асосий вазифаси этиб, шу жумладан, дарё ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал қазиб олиш ишларини олиб бориш учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш этиб белгиланди.

Қарорга кўра, тўпланиб қолган қум-шағал материалларидан тозаланиши лозим бўлган дарё ўзанларининг рўйхати Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Геология ва минерал ресурслар давлат қўмиталари томонидан шакллантирилади.

Комиссия томонидан тасдиқланадиган рўйхатдаги майдонларда дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорларни жалб қилиш “Хавфсиз дарё” ДУК томонидан “Е-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида танлов йўли билан амалга оширилади.

Дарё ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари мавсумий тарзда, ер участкалари ажратилмаган ҳолда амалга оширилади.
 

Манба: ЎзА

Поделиться