Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбек экспортини ривожлантиришда Halol va GLOBAL G.A.P стандартларининг ўрни

2018-07-11 | Жамият

Жорий йилнинг 7 июл куни Наманган вилоятида «Ўзстандарт» агентлигининг Халқаро муносабатлар бошқармаси ҳамда Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази ҳамкорлигида Halol va GLOBAL G.A.P стандартларини ривожлантириш, маҳсулот ва хизматлар экспорт хажмини ошириш, ички бозорни сифатсиз ва хавфли маҳсулотлардан химоя қилиш, иктисодиётга хорижий сармояларни жалб этиш, бозорлар ва рақобатни ривожлантириш бўйича ҳудудий семинар ташкил этилди.

Тадбирда «Ўзстандарт» агентлигининг Халқаро муносабатлар бошқармаси бошлиғи А.Орифбоев, Наманган стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи А.Турсунов, Наманган, Андижон, Фарғона, Қўқон марказлари раҳбар ва ходимлари, Наманган вилоятидаги «Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси», «Ўзбектуризм», «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК ва «Ўзагроэкспорт» ОАЖ масъул вакиллари, Фарғона водийсидаги тадкбиркорлар, ишлаб чиқарувчи корхоналар ва фермерлар иштирок этишди.

Семинарни Наманган стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи А.Турсунов очиб, ўз сўзида ташкил этилган тадбирнинг асосий мақсади давлат идоралари, тадбиркорлар ва илм эгалари давлатимиз ривожи учун устувор бўлган масалалар, мавжуд муаммоларни ечиш бўйича фикрларини эшитиш, уларни бирлаштириш орқали ҳар томонлама уйғунлашган ғояларни шакллантириш, ўзаро мувозанатлашган ва реал ҳолатдан келиб чиқиб тегишли қарорлар қабул қилиш, тадбиркорларни қўллаб қувватлашдан иборатлигини таъкидлади. Бугунги кунда дунёда турли хил стандартлар борлиги, айниқса охирги йилларда аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида тез-тез тилга олинаётган ва дунёда кенг кўламда қўлланалаётган, жахон миқёсида ўз ўрнини эгаллаб бораётган бу Halol ва GLOBAL G.A.P стандартлари эканлигини тушунтириб ўтди.

Тадбирда «Ўзстандарт» агентлиги, Халқаро муносабатлар бошқармаси бошлиғи А.Орифбоев ўз сўзида, республикамизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматларнинг ярмидан кўпи хусусий сектор хиссасига тўғри келиши, аммо экспорт соҳасида ва хорижий инвестицияларни жалб этишда кўрсаткичлар етарли даражада эмаслиги, ички бозорларга ханузгача сифатсиз ва хавфли маҳсулотларнинг кириб келиши кузатилаётганлигини айтиб ўтди.

Шу билан бирга, жахон бозорининг қарийб 20 фоизи «Ҳалол» стандарти асосида истеъмол қилиниши, ҳалол савдоси бўйича статистик маълумотлар, Ислом давлатларининг стандартлар ва метрология институти (SMIIC)га аъзо бўлиш бўйича олиб борилаётган ишлар, мамлакатимизда ҳам Halol va GLOBAL G.A.P стандартларини жорий этиш бўйича бир неча хукумат қарорлари қабул қилинганлиги, ҳозирги кунда «Ҳалол» стандартига оид 5 та ва GLOBAL G.A.P стандартига оид 4 та стандарт ишлаб чиқилганлиги, албатта бу жараёнларда жахон тажрибаси жиддий ўрганилганлиги, хукумат қарорлари ижросини самарали таъминлаш мақсадида Ҳалол илмий марказ ташкил этилиши, Ҳалол мувофиқликни баҳолаш соҳасида фаолият юритадиган ходимларга қўйилган талаблар, Туркия, Малайзия, Таиланд давлатлари билан ҳамкорликда ходимлар малакаси ошириш бўйича тренинглар ташкил этилганлиги, «Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси», «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, Ўзбектуризм давлат қўмитаси билан тузилган ишчи гуруҳи фаолияти, тадбиркорлар ва фермерлар учун standart.uz сайтида GLOBAL G.A.P ташкилоти томонидан тан олинган аккредитация ва сертификатлаштириш идораларининг реестри жойлаштирилганлиги ва тадбирга оид бир қатор бошқа масалаларни ҳам тўлақонли тушинтирди.

Семинар давомида «Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси» Наманган вилояти вакили томонидан «Ҳалол» тушунчасининг диний ва дунёвий мазмун мохиятига, хоссатан «Ҳалол» маҳсулот унга зид бўлган тушунчага мос бўлган маҳсулот фарқли ўлароқ энг аввало инсоннинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатмаслиги, бу мамлакатимиз фуқаролари ва дунё ахлига саломатликнинг кафолатганлиги, соғлом авлод эса мамлакатимиз тараққиёти асоси эканлигини айтиб ўтди.

Тадбирда «Ўзбектуризм», Маҳсулотларни экспортга кўмаклашиш бюроси ходимлари хам семинар юзасидан фикр ва муносабат билдиришди. Бошқа сўзга чиққанлар бу борада бошланаётган ишларнинг самарали амалиётга эришиш учун аввало тегишли лабораториялар ташкил этиш, нафақат мутахассисларни, балки тадбиркорларни ҳам шу стандартлар бўйича ўқитиш масаласига эътибор қаратиш кераклиги айтиб ўтилди.

Тадбир давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди. Умуман Наманган вилоятида ўтказилган тадбирда мавзу доирасидаги фикрлар хилма-хиллиги, ўртага ташланган мулохазалар бир-бирини тўлдирувчи хусусиятга эгалиги, энг мухим Halol ва GLOBAL G.A.P стандартларини жорий этишнинг заруриятидан ташқари бу борада жахон тажрибасини чуқур ўрганилган ҳолда саъй-харакатлар ривожлантириш мамлакатимиз иқтисодиёт ва кичик бизнес тараққиёти, экспорт салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилиши, тадбиркорларимиз учун катта имкониятлар эшигини очилиши билан боғлиқ кўплаб инновацион ғояларнинг мавжудлигини кўрсатди.

Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Поделиться