Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқандда паррандачилик йўналишидаги мутахассисларни тайёрлаш мактаби ташкил этилади

2018-07-12 | Жамият

Самарқанд шаҳрида Паррандачилик соҳасидаги муаммо ва камчиликлар, уларни бартараф этиш йўллари, экспорт салоҳиятини янада ошириш ва соҳани ривожлантириш борасидаги вазифаларга бағишланган республика анжумани бўлиб ўтди.

Бу йўналишдаги республика анжумани нега айнан Самарқандда ўтказилди, деган савол туғилиши табиий. Зеро, айни вақтда Самарқанд паррандачилик ривожланган ва бу йўналишда катта тажрибага эга ҳудуд бўлиб, барча ҳудудларни она товуқлар билан таъминламоқда.
 
Соҳада эришилаётган ютуқларни янада оммалаштириш мақсадида “Паррандасаноат” уюшмаси “Ўзсаноатқурилишбанк” ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида “Паррандачилик йўналишидаги мутахассисларни тайёрлаш мактаби” ташкил этишга келишиб олди.
 
Мактабнинг ўзига хослиги шундаки, бу ерда талабаларнинг амалиёт ўташлари учун тегишли шарт-шароит яратилади, соҳадаги корхона вакилларига хорижлик мутахассислар сабоқ беради.
 
Анжуманда таъкидланганидек, соҳада 300 дан ортиқ йирик ва кичик ишлаб чиқарувчилар фаолият юритмоқда. Улар 2017 йилда 154та лойиҳани амалга ошириб, 1 минг 200дан зиёд янги иш ўрни яратди. Шунингдек, ички бозордан ортиқча бўлган паррандачилик маҳсулотлари экспортга ҳам чиқарилмоқда.
 
Ютуқларнинг бўлгани яхши. Бироқ, соҳани янада ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган омиллар ҳам йўқ эмас. Хусусан, тармоққа хорижий инвестицияларнинг етарли даражада жалб этиш, ветеринария хизматини ривожлантириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш борасида ўз ечимини кутаётган масалалар мавжуд. Шу боис анжуманда “Ўзсаноатқурилишбанк” соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш борасида масъул экани инобатга олиниб, паррандачилик бўйича хорижий кредит линиялари, экспорт ва савдони молиялаштириш шартлари ва афзалликлари ҳақида тақдимотлар қилинди.
 
Тадбир доирасида иштирокчилар “Мароқанд парранда” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, бу ерда наслчилик учун яратилган янгиликларни кўришди. 1 гектардан зиёд майдонда металлаконструкциялардан фойдаланган ҳолда 3та цех қурилмоқда. Қайд этиш лозимки, жамият аҳолининг кунлик эҳтиёжини қондириш салоҳиятига эга. Хусусан, корхона ички бозорга кунига 300 минг дона, қўшни Афғонистон бозорига эса ҳафтасига 700 минг дона тухум етказиб бермоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться