Андижон шаҳридаги “Marjan investment group” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси синтетик ҳамда аралаш матоларга гул босиш ва бўяшга ихтисослашган.
Ўтган йил ноябрь ойида фаолият бошлаган корхона қурилиши, замонавий технологиялар билан жиҳозланиши учун 20 миллион доллар маблағ сарфланди.
Бугунги кунга қадар бу ерда 15 миллион погонометр матога гул босиш ва бўяш ишлари амалга оширилди. Бу кўрсаткични йил охиригача 37 миллион погонометрга етказиш кўзда тутилмоқда. Тайёрланаётган маҳсулотнинг 30 фоизи хорижга экспорт қилинади.
Корхонада меҳнат қилаётган 340 ишчи-хизматчининг аксарияти касб- ҳунар коллежини битирган ёшлардир. Корхона тўла қувват билан иш бошлагач, яна 100 янги иш ўрни яратилади.
Оқил Ғуломов (сурат) ЎзА
Манба: ЎзА