Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хизмат кўрсатиш худудида ахоли билан мулоқот
2018-07-12 | Жамият
Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси томонидан жойларда аҳоли билан очиқ мулоқотлар уюштириш ишлари йўлга қўйилган. Шу каби тадбирларни марказнинг хизмат кўрсатиш ҳудудларида ташкил этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Куни кеча марказнинг маъсул ходимлари иштирокида Тошкент вилоятининг Юқори-Чирчиқ туманида очиқ мулоқот тарзидаги учрашув махалласи раислари, маҳалла фаоллари ва аҳолиси учун уюштирилди.
Ташкиллаштирилган учрашувнинг асосий мақсади аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг самарали механизмларини юритиш, халқнинг мурожаатларини билан ишлаш, марказ томонидан кўрсатилаётган метрологик хизмат кўрсатиш турлари билан таништириш, хонадонларда ўрнатилган маиший газ, сув ва электр ҳисоблагичларини давлат қиёслаш кўригидан ўтказиш тартиблари тўғрисида учрашув давомида кенг ёритиб берилди. Аҳолини қизиқтирган саволларга жавоблар берилиб, қўшимча қулайликлар яратиш борасида таклифлар белгилаб олинди.
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги