Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Жаҳон банки вакиллари Наманганда

05.11.2018ЖамиятМанба: Наманган вилояти ҳокимлиги

2018 йил 2 ноябрь куни Жаҳон банкининг Ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси Роберт Вробел ҳамда вилоят ҳокимлиги раҳбарияти ва мутасадди ташкилотлар вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида 2019 йил «Обод қишлоқ» дастури юзасидан ишлаб чиқилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди.

БМТ Аксилтеррор бошқармаси делегациясининг ташрифи

03.11.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари – БМТ Аксилтеррор бошқармаси раҳбари Владимир Воронков бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов қабул қилди. Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ, ДХХ ва ТИВ масъул ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт таҳлил этилади

02.11.2018ЖамиятМанба: ЎзА
Жорий йилнинг 7-8 ноябрь кунлари пойтахтимизда “Мамлакатнинг демократик янгиланиши ҳамда модернизациясида аёлларнинг роли: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтади.

Туркия ҳарбийлари билан учрашув

02.11.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Туркия Мудофаа вазирлиги Халқаро ҳарбий ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Умит Йилдиз бошчилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига ташриф буюрди. 

Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати такомиллаштирилди

02.11.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Барча соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг бош мақсади халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, фуқароларнинг хавфсизлиги, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилгандир.

Электр энергияси учун янги тарифлар

02.11.2018ЖамиятМанба: "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ва тарифларининг босқичма-босқич ўзгариши тўғрисида“ги 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли қарорига асосан “Ўзбекенерго” АЖ 2018 йил 16 ноябрдан бошлаб электр энергиясининг нархлари ошганлигини маълум қилади.

Ижтимоий ҳамкорлик фаоллашмоқда: Hyundai Engineering&Construction билан битим имзоланди

01.11.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

2018 йилнинг 29 октябрида Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги ва Hyundai Engineering&Construction қурилиш компанияси ўртасида битим имзоланди. 

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари тўлақонли бажарилиши лозим

01.11.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Маданият вазирлиги мажлислар залида бошқарув аппарати ходимлари билан биргаликда барча тизим ташкилотлари, айниқса мусиқа ва санъат мактаблари, театрлар, маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасидаги маълумотлари таҳлил ва муҳокама қилинди, вазир топшириғига асосан барча тизим ташкилотларини яна бир бор тайёргарлик ҳолатларини Ишчи гуруҳ шакллантирилган ҳолда, биттама-битта кўздан кечириш буюрилди.

Ёшлар фестивали Самарқандда давом этди

01.11.2018Жамият

Мамлакатимизда ўтказилаётган Ўзбекистон - Россия ёшлар фестивали иштирокчилари 30 октябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлди.

Европа парламенти делегацияси билан учрашув

01.11.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Европа парламентининг Ивета Григуле-Петерсе бошчилигидаги Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистон билан алоқа бўйича делегацияси мамлакатимизда бўлиб турибди. 

Қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда янги мактаб

31.10.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси “Қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда янги мактаб: замонавий илмий ёндашув, инновация ва халқаро ҳамкорлик” мавзусида бўлиб ўтди.

Ҳамкорликнинг устувор йўналишлари таҳлил қилинди

31.10.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Бухорода Марказий Осиё экспертлар форумининг якунловчи мажлиси бўлиб ўтди.

“Талабалар кубоги” турнири бўлиб ўтмоқда

31.10.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини доирасида “Талабалар кубоги” турнири ўтказилмоқда.

Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан аҳолига амалий ёрдамлар кўрсатилди

31.10.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Самарқанд вилоятида 31 октябрь куни кузатилган ёмғир сувлари Самарқанд шаҳридаги «Ўзбекистон», “Спитаменшоҳ”, “Нарпай“, “Фирдавсий“, «Мирзо Улуғбек» ва “М.Қошғарий” каби кўплаб кўчалардаги ариқларга сиғмасдан автомобиль йўлларига чиқиб кетиши қайд этилди. Шунингдек, кўп миқдорда ёғган ёмғир сувлари шаҳарнинг “Сўзангарон”, “Истиқбол“, “Зарафшон“, “Шаҳробод” ва “Фидокорлар“ маҳаллаларидаги кўчалар ва аҳоли хонадонларига оқиб кириш каби ўнлаб нохуш ҳолатлар қайд этилиб, фуқароларга бир қатор муаммоли вазиятларни келтириб чиқарди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси делегацияси​ Душанбедаги мажлисда иштирок этди​

31.10.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси делегацияси жорий йил 25 октябрда Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича маслаҳат кенгаши XV мажлисида иштирок этди. 

Ёшлар ва замонавий ахборот майдони

31.10.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Бухоро вилояти Ёшлар марказида 30 октябрь куни “Ёшлар медиа-маконининг замонавий трендлари: блогер ва ижтимоий медиа” мавзусида медиа-форум ўтказилди. 

Атом электр станцияси учун малакали мутахассислар тайёрланади

30.10.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Бугун бутун дунёда энергетика муаммоси долзарб бўлиб турибди. Айрим мамлакатлар бундай муаммони ечишда нефть маҳсулотлари ёки табиий газни сарф этаётган бўлса, баъзи давлатлар қуёш ёки шамол каби муқобил энергия манбаларидан фойдаланмоқда. АҚШ, Франция, Россия, Япония, Англия, Хитой, Швеция каби ривожланган мамлакатларда эса атом энергияси ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.