Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ижтимоий ҳамкорлик фаоллашмоқда: Hyundai Engineering&Construction билан битим имзоланди

2018-11-01 | Жамият

2018 йилнинг 29 октябрида Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги ва Hyundai Engineering&Construction қурилиш компанияси ўртасида битим имзоланди. 

Hyundai Engineering&Construction таълим ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлаган ҳолда, мактабгача таълим соҳасидаги йирик лойиҳаларни амалга оширишда кўмак бериб келмоқда. Имзоланган битим асосида компания вазирликка беғараз тарзда ноутбуклар ва LCD мониторларини топширди.

«Биз Ўзбекистонда мактабгача таълимни ривожлантиришда корейс компаниялари қўшаётган ҳиссаларини қадрлаймиз. Мана шу каби донорлик ва хайрия ишлари – МТВ учун соҳани ислоҳ қилиш жараёнини тезлаштиришга ва фарзандларимизни тарбиялашга керакли шарт-шароитлар яратишда сезиларли ёрдам сифатида қабул қиламиз. Мен бизнес раҳбарлари, аввалом бор, ота-оналардек мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш йўналишида ижтимоий ҳамкорларимиз сифатида намоён бўлаётганлари мени жуда ҳам қувонтирмоқда », - деди Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.

«Hyundai Engineering&Construction компанияси мактабгача таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолайди ва қадрлайди. Бизнинг ходимларимиз мактабгача таълим муассасаларига шахсий ёрдам кўрсатиш имконияти билан бир неча марта қизиқиб кўрганлар, ва мен мазкур масалада айнан давлат идорасига ёрдам кўрсатиш насиб этганидан мамнунман. Имзоланган битимга қўра, Hyundai Engineering&Construction компанияси томонидан кўрсатилган хайрия ёрдами унга айниқса кўпроқ муҳтож бўлган бўлинмаларга йўналтирилади », - деди Hyundai Engineering&Construction лойиҳалар бўйича директори жаноб Юн.

Hyundai Engineering&Construction компаниясидан олинган техникалар EMIS мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимининг янада тезроқ татбиқ этилишини таъминлайди. EMIS тизими ҳар бир боланинг саломатлиги ҳолати, вакцинацияси, эмоционал ва  интеллектуал прогресси, алоҳида эҳтиёжлари тўғрисидаги ҳаққоний ва ишончли маълумотларни ўз ичига олади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Поделиться